Get Mystery Box with random crypto!

FlyNas Жидда — Тошкент — Жидда йўналишида мунтазам парвозларни | Kommers.uz | Расмий канал

FlyNas Жидда — Тошкент — Жидда йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўяди

FlyNas авиакомпаниясига Жидда — Тошкент — Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

«Ўзавиация» агентлиги 26 август куни Саудия Арабистонининг FlyNas авиакомпанияси эксплуатацион рухсатномасига Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун янги Жидда — Тошкент — Жидда йўналишини киритди.

FlyNas авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширади.