Евроҳудудда инфляция янги рекорд даражага етди Август ойида евроҳудудда инфляция янги рекорд ўрнатди — 9,1 фоиз (Bloomberg ўртача прогнози — 9,0 фоиз). Энергетика ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлар ўсишининг асосий омили бўлиб қолмоқда. Аммо улар чегириб ташланганидан кейин ҳам нархларнинг ўсиши 4,3 фоизгача тезлашди, бу инфляция базасининг кенгайишини акс эттиради. 604 views12:25