Get Mystery Box with random crypto!

Барча сўзни эшит, аммо дарров ишона қолмагин. Уни мантиқ тароз | Kommentologiya

Барча сўзни эшит, аммо дарров ишона қолмагин. Уни мантиқ тарозисига солиб кўр. Ўз сирларингни ҳар одамга очма. Юмшоқ кўнгиллилик одатинг бўлсин. Ҳасаддан йироқ тур. Уятсиз кишидан мудом узоқ бўл. Номусли, уят-андишали билан дўст тутин. Бирор ишда шошилма. Сабр ва қаноат қил. Йўл-йўриқнинг ўртачасини тут. Тилингни ҳам, бўғзингни ҳам, кўзингни ҳам асра. Хиёнат элидан четда бўл. Ўзингга лойиқ билмаган зиённи ўзгаларга ҳам лойиқ билма. Ғазабингни бос, доимо оғирлик қил.

Юсуф Хос Ҳожиб (Болосоғуний), "Қутадғу билиг" китобидан