2023-03-29 11:47:34
1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар
миқдори 7%га оширилади;
Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиш тарифлари ўзгаради;
25 йилдан ошиқ педагогик стажга эга бўлган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди;
Пенсия олувчилар метродан бепул фойдаланади;
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа миқдори ҳарбий хизматчи маошининг 150 баравари миқдорида белгиланади;
Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача туширилади;
Янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида йўлга қўйишга рухсат этилади;
Лицей, техникум педагогларининг базавий тариф ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади;
Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган
жисмоний ва юридик шахсларга солиқ имтиёзлари берилади;
Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчилари томонидан тўланган даромад солиғини қайтариб бериш тартиби жорий этилади;
Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига
субсидиялар беришда «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
818 views08:47