Get Mystery Box with random crypto!

Университетга бордим Бугун ҳаётимдаги энг ажойиб кунлардан би | Классик инсон

Университетга бордим

Бугун ҳаётимдаги энг ажойиб кунлардан бири бўлди деб аниқ айта оламан. Чунки бугун университетимизда оффлайн дарслар бошланди. Ҳа, ўша мен йиллар давомида орзу қилган университетимга мана энди компьютер олдида ўтирган ҳолда Youtube'даги Pasha Misha'нинг видеолари орқали виртуал саёҳат қилиб эмас, реал ҳаётда бориб кўрдим.

Таассуротлар жуда зўр бўлди, рости. Биринчи навбатда ўзимнинг мақсадларимдан бирига мана энди эришганимни хис қилдим. Иккинчидан кампуснинг шарт-шароитлари ва у ердаги аура шу кунгача кўрганларимнинг орасида энг яхшиларидан бири экан. Учинчидан, университет қадриятлари барибир ўз таъсирини ўтказмай қолмади, тўлаётган пулларимга жойида рози бўлдим.

Кун давомида жаннатим онамга университетимдан видео хабарлар юбориб турдим. Кутубхонадаги янгидан-янги чет элдан келган китобларни кўриб, 4 йил муддат буларни барини ўқиб чиқишимга етармикин деб қолдим. Буларнинг бари кўз ўнгимда бугун бўлганини эслаб, ҳозир Aллоҳга шукроналар айтиб ўтирибман.

Шунақа гаплар... Хуллас, бугун оғзим қулоғимда:)

Шунчаки: @klassik_inson