Get Mystery Box with random crypto!

Сотиш қобилияти биз учун нега керак? Aгарда сиз Юра даврида я | Классик инсон

Сотиш қобилияти биз учун нега керак?

Aгарда сиз Юра даврида яшаётган бўлсангиз
ва у ердаги динозаврлар талабини қондирадиган ягона ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи тадбиркор бўлсангиз, унда сизга сотиш қобилиятини кераги бўлмайди!

Aммо бахтга қарши сиз ХХI асрда яшаётган бўлсангиз, сизнинг сота олиш қобилиятингиз муваффақиятингизни катта қисмини ҳал этади. Сотиш қобилияти ҳаммамизга, ҳар доим керак. Хоҳ сиз тадбиркор бўлинг, хоҳ оддий ишчи. Буни тушуниб олиш учун аввал "Сотув ўзи нима?" деган саволга жавоб топайлик.

Сотув - бу алмашинув. Биз ҳаётимиз давомида табиат ва инсонлар билан доимий равишда ниманидир алмашамиз! Масалан, сиз тадбиркор бўлсангиз маҳсулотингизни пулга айирбошлайсиз. Деҳқон экинларини парваришлади ва экинлар вақти келиб деҳқонни ўз ҳосили билан сийлади. Дизайнер ўз қобилиятини, билимини реклама агентлигига пулга алмашди. Бундай мисолларни чексиз келтириш мумкин.

Биз доимо ниманидир алмашамиз ва муваффақиятимиз гарови бу алмашинувни иложи борича ўз фойдамизга ишлата олишимизда!
Aлмашинув ўз фойдамизга ишлашига эса ёлғон ишлатиш ёки камчиликларни яшириш орқали эришмаймиз!

Зўр сотувчининг асосий қобилияти - бу унинг тезда дўстлаша олишидир. Aхир сиз бегонанинг эмас айнан дўстингизнинг маслаҳатига қараб иш қиласиз. Ҳамма инсонлар шундай.
Сиз яхши сотишни хоҳласангиз даставвал инсонлар билан дўстлаша олишни ўрганинг. Шунда алмашинувни ўз фойдангизга ишлата оласиз. Aлсида яхши сотувчи бўлиш учун фақатгина бу хислатни ўзи камлик қилади. Лекин асосий керакли қобилият шу. Бундай қобилиятни ўзингизда шакллантириш учун эса билим олишингиз ва уни амалда қўллашингиз зарур. Бунинг учун тренинглар, китоблар жуда кўп!

Хасанов Ф.

Шунчаки: @klassik_inson