2022-11-20 15:08:45
Савол: Сиртқи таълим йўналишларига ўқишга кирганман, контракт тўлаганман, ҳужжатларимни топширганман, нега менга ҳеч ким боғланиб дарсга чақирмаяпти нима қилай?
Жавоб: Дарсга кимдир чақиришини кутаётган бўлсангиз, ҳеч ким чақирмайди)
Тошкент шаҳридаги Кимё халқаро университетидаги:
Сиртқи таълим йўналишлари 1-курс талабалари учун онлайн дарслар ҳар ҳафтанинг шанба куни Zoom платформасида бўлиб ўтяпти.
Офлайн дарслар бошланиш санаси: 2023 йил 2 январь кунидан. Яна қўшимча эълон қилинади.
Мабодога: Офлайн - бу анъанавий дарслар, яъни университет биносига келиб ўқиш дегани.
Самарқанд филиалига ҳужжат топшириб, контракт тўловларини қилган сиртқи таълим йўналиши талабалари учун маълумотлар мана бу ерда: @yodju_sam
Наманган филиалига ҳужжат топшириб, контракт тўловларини қилган сиртқи таълим йўналиши талабалари учун маълумотлар мана бу ерда: @yodju_nm
@kiutpodrobno
5.9K views12:08