Get Mystery Box with random crypto!

KIUT(YTIT)_подробно

Kanal manzili: @kiutpodrobno
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.86K
Kanalning ta’rifi

📚 Университет талабаси томонидан юритиладиган ва барча расмий каналлардан келаётган хабарлар бўйича батафсил ёзиладиган канал.
✍🏻Админга таклиф ва мурожаат: @kiut_podrobnobot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 63

2022-11-27 09:25:02 ​ Юқоридаги сўровнома натижаларига эътибор берсангиз, 50% дан ҳам кўп талабаларни контрактини ота-оналар ёки яқин қариндошлари тўлаб келишмоқда.

Лекин шу саволларни ўзингизга бериб кўринг ҳурматли талабалар:
Ўқишга шунчаки келиб кетмаяпсизми?
Ота-онангизни тўлаётган пулларини оқлай оляпсизми?

Улар сизга не умидлар билан тўлашаётгани, контрактдан ташқари кунлик харажат/квартира харажатлари бор.

Университетга шунчаки ўйин-кулгу учун келиб кетадиганларни кўп кўраётганим учун шу гапларни етказиб қўйишни ўзим учун мақсад қилдим.

Ота-онангизга моддий ёрдам бера олмаётган бўлсангиз, ўқишингизда юқори натижаларга эришиб ёрдам беринг, зеро кейинги йил учун ГРАНТ олишга эришинг.

ГРАНТ учун нима қилиш керак?
Асосийлари:

- Биринчи ўринда фанлардан юқори натижаларга эришиш, имтиҳондан ҳам + ўқитувчидан ҳам энг максимал балларни олишга интилиш;
- Турли тадбирларда фаол қатнашиш;
- Тил сертификатлари, қўшимча ютуқлари бўлса устунлик берилади.

@kiutpodrobno
2.8K viewsedited  06:25
Ochish/sharhlash
2022-11-26 17:44:06
Контрактингизни асосан ким тўлайди?
Anonymous Poll
25%
Мен ўзим ишлаб тўлайман
52%
Ота-онам/тоға-амаким/турмуш ўртоғим/қариндошларим тўлайди
2%
Грант ютганман ва бу муаммодан қутилганман
20%
Таълим кредити олганмиз, ўзим тўлайман
2%
Мен талаба эмасман
3.4K voters5.6K views14:44
Ochish/sharhlash
2022-11-26 16:25:55
#кайфият

Талабаларимизни интуициясини синашибди.

Видеода балки ўзингизни топиб оларсиз, жа бўлмаса доим коридорда бўладиган курсдошингизни кўришингиз аниқ

*Қизиқ, шундай видеолар олинаётганда мен нега университетда бўлмайман-а?

@kiutpodrobno
873 viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2022-11-25 12:14:01 Самарқанд филиалидаги дарсларда энди ота-оналар ҳам қатнашиб, фарзандини кузатса бўлади.

Батафсил ўқиш учун

Бу хабарни талабалар ота-онасига умуман етказишмаса керак-а)

@kiutpodrobno
5.1K views09:14
Ochish/sharhlash
2022-11-25 08:04:50
Бразилиялик 10 ёшли бола ҳар куни савдо бўлимининг техникалар сотиш бўлимига борар, планшетларни узоқ вақт ўрганарди. У узоқ муддат бир нарсага қараб, варақлар ва ўзи билан олиб келган дафтарига ёзиб оларди. У бу ишни ҳар куни такрор ва такрор қиларди. Сотувчига қизиқ туйилган бу хатти-харакатларни пайқаб расмга муҳрлаб қўйди.

Сотувчининг қизиқишлари устун келиб бунга аниқлик киритди. Боланинг бу ҳатти ҳаракатларининг асл сабаби унинг оиласида на компьютер, на смартфон, на планшет, на интернет йўқлиги эди. У ушбу дўконга келиб уй вазифаларини бажарарди ...

Излаган, интилган одам учун имконсиз нарсани ўзи йўқ. Сиз изланиш ва меҳнат орқали ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиб кетишингиз мумкин. Ўқиш ва билим олиш учун хоҳиш бўлса кифоя. Бу бола бунга ҳақиқий мисолдир.

*Интернетдан

Негатив фикрлар шарт эмас, бу шунчаки айрим баҳона қилаверадиган-қилаверадиган талабаларга тегишли. Агар шуни ўқиб кўришса...

@kiutpodrobno
6.6K views05:04
Ochish/sharhlash
2022-11-24 09:01:14
Талабалар ўртасида Президент соврини учун Интеллектуал олимпиада ўтказилади!

Жорий йил декабрь ойи бошида Тошкент шаҳрида талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада бўлиб ўтади.

Интеллектуал олимпиадага таълим йўналишидан қатъи назар, республикадаги барча ОТМ (давлат, нодавлат ОТМлар, уларнинг филиаллари, хорижий ОТМлар ва уларнинг филиалларида бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган) талабалари жалб этилади.

Олимпиада иштирокчилари қуйидаги 6 турдаги ўйинда беллашади:

1) "Заковат" ўйинининг спортча версияси;
2) Брейн-ринг;
3) Шахсий ўйин;
4) Эрудит-квартет;
5) Шахмат;
6) Шашка.

Олимпиадада ҳар бир ОТМдан 12 нафар иштирокчи (7 нафари - "Заковат", брейн-ринг, шахсий ўйин, эрудит-квартет учун; 2 нафари (1 қиз, 1 ўғил) шахмат учун; 2 нафари (1 қиз, 1 ўғил) шашка учун; 1 нафар ОТМ мураббийи) қатнашади.

1 декабрга қадар ҳар бир ОТМ белгиланган тартибда ташкилотчиларга ариза йўллаши лозим бўлади.

Турнир Низоми бу ерда.


@xushnudbek
3.4K views06:01
Ochish/sharhlash
2022-11-24 07:56:40
Exchange дастурлар асосида кетган талабаларимиз Парижда)

@kiutpodrobno
4.2K viewsedited  04:56
Ochish/sharhlash
2022-11-23 19:32:15
— «Вилоятдаги филиалларда ўқиётган талабаларда ҳам 2+2 ёки қўшма ҳамкорлик асосида чет элда ўқишни давом эттириш имкони борми?» - деб кўп сўрашади.

Худди шу мавзуларда Университетнинг Наманган филиалида Халқаро ҳамкорлик бўйича бўлим бошлиғи Сарварбек Ботиржонович томонидан талабалар учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Хулоса шуки, Университет филиалида таълим олаётган талабалар ҳам бемалол ўқишини чет давлатларда давом эттира олади.

Халқаро ҳамкорлик бўйича хабарлар батафсил бериб бориладиган ва бўлим бошлиғи томонидан юритиладиган телеграм канал: @internationalkiut

@kiutpodrobno
2.2K views16:32
Ochish/sharhlash
2022-11-22 18:35:11
Логистика?

Ҳамма " " шу соҳадаку дейишларини кўп эшитяпман.

Ростан ҳам бизда бу соҳа ривожланиб боряпти. Шу соҳада ишлайдиган талабаларни танийман: ҳам ишлаб, ҳам ўқишади + ойлик даромади ҳам юқори.

Университет талабаларимизга шу соҳа бўйича маълумот бериш учун мутаҳассислар ташриф буюришар экан, албатта киринг, агар қизиқсангиз:
24 ноябрь, соат 12:00 да, А-612 хонада жуда фойдали маълумотларга эга бўласиз.

@kiutpodrobno
3.4K viewsedited  15:35
Ochish/sharhlash
2022-11-22 12:09:29
Шунақа ориентир олишни билмайдиганлар ҳам бор...

Эгасини кутишаётган экан.
5.0K views09:09
Ochish/sharhlash