Get Mystery Box with random crypto!

#Қувноқлар ва зукколар Тошкент Кимё халқаро университети 'Биз | KIUT | Rasmiy kanal

#Қувноқлар ва зукколар

Тошкент Кимё халқаро университети "Бизнес ва молия мактаби" 2-3 курс талабалари диққатига!


Жорий йилнинг 15 май куни Университет «Банкларда риск менежменти» ва «Банк иши» фанлари бўйича Қувноқлар ва зукколар беллашувини эълон қилади.

Қувноқлар ва зукколар беллашувида иштирок этиш учун талабалар 5-6 кишилик гуруҳ тузиб, 2024 йил 13 май соат 17-00 гача «Банк иши ва бухгалтерия ҳисоби» кафедрасида (Абдураҳмонов Хусанга мурожаат қилинг, тел.:99/848-51-84) рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.

Қувноқлар ва зукколар беллашуви тасдиқланган дастур асосида ўтказилади (эълонга илова қилинади).

Қувноқлар ва зукколар беллашуви ғолиблари совғалар билан бирга:

1-ўрин ғолиблари тегишли фанлардан якуний имтиҳонлардан озод қилинади;
2-ўрин ғолибларига тегишли фанлардан жорий назоратда йиққан баллига қўшимча 15 баллгача қўшиб берилади.
3-ўрин ғолибларига тегишли фанлардан жорий назоратда йиққан баллига қўшимча 10 баллгача қўшиб берилади.

www.kiut.uz