Get Mystery Box with random crypto!

​Нассим Талебни Қора оққуш китоби узоқ мутолаадан сўнг ва ниҳо | Kitobxo‘r

​Нассим Талебни Қора оққуш китоби узоқ мутолаадан сўнг ва ниҳоят якунига етди. Инсон олдида танловлар сони чекланган бўлса унда танлаш хоҳиши бўлади, аксинча иккита танлаш ҳуқуқи ўрнига 10тадан биттасини танлаш ҳуқуқи берилса вазият мураккаблашади. 20-30-40та танловда эса вазият мураккаблашади.

Инсон ўз олдига маълум бир режалар тузиб қоидалар асосида яшаб, бир вақтнинг ўзида бир неча вазифаларни бажаргиси кеп қолади. Кўп нарсадан воз кечади, хато қилишдан қўрқади, унутиб қўйишдан қўрқади. Қўрқиб яшайди. Биз чекланганмиз! Тўғри ўқидинг-биз чекланганмиз. Инсон хато қилиши, чарчаб қолиши мумкин. Режанг амалга ошмагани бу фожеа эмас бу табиий ҳол чунки бир минутдан кейин нима бўлишини билмай туриб 6-7йиллик режалар тузишда мантиқ борми?

Сендаги бугунги ёрқин ҳаёт, порлоқ келажак бу ҳар доим ҳудди шундай яшаб камен олдида севганингни қўлини ушлаб китоб ўқиб ўтирганингча кинолардагидек тугайди дегани эмас, ҳар нарса бўлиши мумкин. Касодга учрашинг, авария бўлишинг, кимдир сени пичоқлаб кетиши ёки уйингга ўғри тушиб бир тийинсиз қолишинг, акцияларинг ўз қийматини йўқотиши ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу вазиятларга олдиндан тайёргарлик кўра олмайсан. Баъзан кутмаган пайтингда юз бериши шошириб қўйиши мумкин. Энг яхши ечим эса ҳозир билан яшаб вазиятга мослашиш.

Китобни ўқиб чиқ. Кўп нарса оласан. Кўзинг очилади. Лекин баъзи қисмлари ўта зерикарли экан.

https://www.instagram.com/p/CK7Bt6CAfRz/?igshid=18bqp68n34spc

Каналга уланиш @kitobxorr