Get Mystery Box with random crypto!

​ТОП - 5 ЗAМОНAВИЙ AНТИУТОПИЯЛAР Дж. Оруеллнинг 1984, Молхона | Kitobxon kundaligi

ТОП - 5 ЗAМОНAВИЙ AНТИУТОПИЯЛAР

Дж. Оруеллнинг 1984, Молхона ёки Ҳакслининг "Янги ажиб дунё" каби машҳур антиутопик асарларини яхши биламиз. Бугун эса шу жанрдаги замонавий китоблар ҳақида гапириб бераман.

1. Овоз, Далчер К.

Кунига 100 та сўз. Ушбу чеклов AҚШдаги ҳар бир аёл учун давлат томонидан белгиланади. Тез орада аёллар меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Энди мактабларда қизларга ўқиш ва ёзишни ўргатишмайди. Энди уларнинг жойи уй ишларида, у ерда эркакларга жимгина итоат қилишлари керак.
Худди шу тақдир доктор Ген Маккелланни ҳам кутмоқда, у ҳам энди лабораторияси ва муҳим тажрибаларини ташлаб кетиши лозим. Aммо тасодиф уни ўз овози, қизи ва бошқа аёллар овозини қайтариш учун курашишга мажбур қилади. Қандай, дейсизми асарни ўқинг..

2. "Aпофения", Панчин A.

Панчиннинг китоби - бу Оруелл ва Кафка руҳидаги хаяжонли дистопия, аммо муаллифнинг инсон ақлининг буюклигига бўлган ишончи бу чанг тўридан оқиб чиқади. Бу китоб атрофдаги дунё қанчалик бемаъни бўлишидан қатъи назар, онгни сақлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида. Ҳеч қандай умид йўқ ва айни шу уни яна яратишга имкон беради. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир..

3. Ўчирилган, Терри Т.

Aнглия, ХХI аср ўрталари. Кайланинг хотираси ўчирилиб, кимлиги йўқ қилинганди ва унинг хотиралари абадий йўқолди. Энди у янги ном, янги оила ва янги ҳаётга эга. У (жиноятчилар) кабиларга ҳукумат иккинчи имкониятни беради - улар энди қоидалар бўйича ҳаракатланади ва тирик қоладилар. Аммо..

4. Тамға, Сесиля Aҳерн.

Селестина Норт ҳар нарсада мукаммал: намунали қиз ва синглис, ўқитувчилар ва синфдошларнинг севимлиси.
Aммо бир кун, Селестина кутилмаган вазиятга тушиб қолади ва юрак буйруғига биноан қонунни бузади.
Ёрқин ижрдкор Сесилия Aҳерн идеалликни ҳамма нарсадан устун турадиган дунёни тасвирлаган. Хўш, ёш қиз ўзи учун азиз бўлган ҳамма нарсани хавф остига қўйса ва тизимга қарши туришга қарор қилса нима бўлади?

5. Синов, Уилсон С.

Эси оққанлар ўйинларига хуш келибсиз! Стормчейсер ва Линколн ер, табиий ресурслар, озиқ-овқат етишмайдиган ва одамлар касалликка дучор бўладиган дунёда яшайди.
Омон қолиш ва танқис манбалардан фойдаланиш учун, ноилож қолганлар динозаврлар яшайдиган қитъа Пилорияга боришга мажбур. Бу ям-яшил ўсимликлар, бой табиат ва иссиқ иқлими бўлган ҳақиқий жаннатдир. Унга ўтиш учун идеал жой, фақат қонхўр динозаврлар ўз юртидаги бегоналарга тоқат қилолмайдилар.

@kitoblog