Get Mystery Box with random crypto!

​​ MyBook китоблар хизмати ўз фойдаланувчиларидан одамлар қай | Kitobxon kundaligi

​​ MyBook китоблар хизмати ўз фойдаланувчиларидан одамлар қайси китобларни ўқимасдан, аммо бошқаларга ҳудди ўзларини ўқигандек кўрсатишини аниқлади.

Бу борада Лев Толстой ва Фёдор Достоевский романлари пешқадамлик қилмоқда. 3000 респондент ўртасида ўтказилган сўровномага кўра сўралганларнинг 67 фоиздан кўпроғи ҳаётларида ҳеч бўлмаганда бир марта у ёки бу китобни ўқигани ҳақида ёлғон гапиришганини ва 60 фоиздан кўпроғи ўзи ўқимаган китобларни муҳокама қилишганини тан олишган.

Маълум бўлишича, кўпинча руслар Лев Толстой ва Фёдор Достоевский романлари билан таниш эканлари ҳақида ёлғон гапиришади.

Респондентларнинг 13% яхши таасурот қолдириш учун алдаган, 12% етарли даражада саводли кўринмасликдан қўрққан ва 10% у ёки бу асарни ўқимаганлигини тан олишдан уялган.

Сиз ҳам ўқимаган китобларингизни ўқиганман деб алдаб турасизми?

@kitoblog