Get Mystery Box with random crypto!

​​Кеча Алишер Саъдуллаев каналида янги 'Жадидлар' покетбуки бў | Kitobxon kundaligi

​​Кеча Алишер Саъдуллаев каналида янги "Жадидлар" покетбуки бўйича аудиосуҳбат бўлди. Тўплам бўйича юрган кўплаб саволларга жавоблар берилди. Жумладан китобларни 23 минг нусҳада наш этилиши, муаллифларга гонорарларга 1,5 млрд сўмга яқин маблағ сарфланган.

Бу катта сумма тўғри. Лекин, айнан шу каби тўпламлар, китобларга ажратилгани ижобий ҳодиса. Чунки 23 минг нусҳа бу бизда катта тираж ва кўплаб китоблар текинга турли мактаблардан тортиб, турли ташкилотлар, китобхонларга етказиб берилмоқда. Жадидлар ва улар ижоди тарғиботи ҳам сўнгги пайтларда аҳамияти ошиб бормоқда. Умуман бу каби китобларни шу тарзда пиар қилинмаса бошқачасига тарқатиш ҳам қийин ҳам назаримда.

Жадидлар тарихи, улар ҳаракатининг аҳамиятини ўрганиш, баҳолаш муҳим албатта. Улар балки бугун ўз қадрияти, мақсадини топа олмаётган ёшлар учун ҳам бир мотиватор бўлиб катта саҳнага чиқиши мумкин. Балки кўпчиликни янада қатъийроқ бўлишга ҳам руҳлантирар.

Аммо шу ўринда бугун жадидлар чиқмаяпти, ўзи неожадидлар кимлар деган муҳокамалар кўп кузатилади. Лекин бир савол туғулади бугун алоҳида қандайдир неожадидларга эҳтиёж борми? Агар бўлса улар жамият учун нима қилиб бериши керак? Аҳир тарихда жадидлар мустақиллик, миллий ўзлик учун курашган ва бугун бу нарсалар бизда бор. Хўш янги жадидлар қайси ғоя асосида бирлашади, ўзи бирлашиши керакми? Бу ўринда адибларга яна неожадид сифатида қараш ҳам қайсидир маънода нотўғри. Бугунги адибларнинг жамиятдаги роли 20-аср бошидагидан фарқ қилади. Уларнинг аҳамияти ҳатто тармоқдаги блогерларчалик ҳам бўлиши қийин. Ишқилиб шу каби зиддиятлар бор..

@kitoblog