Get Mystery Box with random crypto!

Россия Китоблар палатаси 2020 йилдаги энг машҳур муаллифлар рў | Kitobxon kundaligi

Россия Китоблар палатаси 2020 йилдаги энг машҳур муаллифлар рўйхатини тузди.

Россия Китоблар палатаси 2020 йилдаги китоблар, журналлар ва газеталарнинг нашр этилиши бўйича якуний маълумотларни эълон қилди.

Ўтган йилгидек Стивен Кинг яна 2020 йилда энг оммабоп муаллифга айланди, унинг умумий китоблар тиражи 774 минг нусҳани ташкил этди. Иккинчи ўринда детективлар муаллифи Дарья Донцова(Руслар Азамат Қоржовови) (525 минг). Классик адабиёт ҳам ўқувчилар орасида машҳур бўлиб, Фёдор Достоевский (459,4 минг) учинчи ўринни эгаллади. Кучли бешликка шунингдек фантаст ёзувчи Aнджей Сапковский (406 минг) ва Aлександра Маринина (374,5 минг) кирди.

Болалар адабиёти сегментида энг машҳур муаллиф Корней Чуковский бўлиб қолди (1.081 минг). Иккинчи ўринда болалар учун ўқув китоблари ва энциклопедиялар муаллифи Елена Улева (923 минг). Учинчи ўринда ёш китобхонларнинг севимли адиби Холли Уебб (912 минг).

Бизда умумий нашрлар бўйича ҳолат қандай экан-а, қизиқ?

@kitoblog