2022-12-19 18:46:43
Кэмеронга ўзбекча раҳмат
Эркин Бозоров ўзининг инстаграмда ёзишича "Аватар 2" киносини кўрибди ва энди уни пират сайтларга ўзбекчалаштирмоқчи экан.
"Аватар 2" фильми эндигина кинотеатрларга чиқди ва у ҳали ўзининг қўрқинчли бюджетини ишлаб топиши учун кўп ойлар кинотеатрда айланиши керак. Агар бу каби фильмлар ўзини пулини чиқармаса қайтиб бунақа блокбастер ишлашга ҳаракат ҳам қилинмайди. Кэмеронга ташаккур айтилганда шуни назарда тутдимикан у?
Хўп, Бозоров учун Кэмероннинг ёки кино саноатининг хурмати йўқдир, лекин бу иш ўғрилик эканлигини, динда ҳам харомлигини билмайдими у?
Хўп, майли, Бозоровнинг ҳаётида дин катта рол ўйнамас, лекин бу иш ғирт қонун бузилиши эканлигини билмайдими у?
Э майли, Бозоров учун бу нарсалар умуман қизиқ эмасдир, лекин ўзи ҳам тармоқларда ижод қилиши билан машҳур бўлган ижодкор бўлса, бошқа бир ижодкорларни ижодини хурмат қилса бўларди-ку ҳеч йўқ? Ютубдаги видеоларини бирорта телеканал айлантирворса индамасмиди у?
Янв бир савол, бу қилаётган иши ҳар томонлама мантиқсизлик эканини билса, бу ҳам гунох, ҳам жиноят, ҳам бефаросатлик, ҳам хурматсизлик эканлигини тушуниб ҳам шу ишни қилишга Бозоровни нима мажбур қилган экан? Ўша пират сайт берадиган пулми? У одам шу пулга қараб қолдимикан? Агар шундай бўлса менда бир таклиф бор. Келинглар Эркин Бозоров номига фонд очиб пул йиғиб борамиз ва у бошқа бунақа ёмон иш қилмаслиги эвазига ўша пулларни унга тортиқ қиламиз, агар гап ростдан ҳам моддий масалада бўлса.
Мен тушунаман, Ўзбекистонда кинотеатрдан кўра тўйхона, қўйхона, чойхона кўп, биламан Аватарни жуда ҳам кўп ўзбекистонлик катта экранда кўролмайди истаса ҳам. Биламан, тушунаман. Лекин фильм кинотеатрлардан олингунча кутиб туриб кейин шу ўғирликни қилса бўлардику? Прокатни хурмати учун ҳам. Ҳай барака топкур Ўзбекистонда катта экранда қўйилмаганда ҳам майли эди-я, имконсизликдан қилинган деб, тушунса бўларди. Лекин, прокати энди бошланган кинони бозорда ўлдиришни мақсад қилган Бозоровга пул шунчалик зарилмикан?
Инсофни ўзига берсин.
@kinopub_uz
6.7K views15:46