Get Mystery Box with random crypto!

Битирувчи курс талабалари ўртасида“Кимё”, “Биология”, “Физика” | Online kimyo darslari

Битирувчи курс талабалари ўртасида“Кимё”, “Биология”, “Физика” ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича республика фан олимпиадаси ўтказилади

Олимпиада кимё, биология, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи босқич талабалари ўртасида 2022-йил 20-30-июнь кунлари ўтказилади.

Олимпиада иштирокчилари олимпиада.эду.уз электрон платформасидан рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтиш бошланиши ҳақида вазирликнинг расмий саҳифаларида ва электрон платформада эълон берилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни олимпиадани ўтказиш санасидан 2 кун олдин тўхтатилади. Олимпиадани  ўтказиш санаси ва вақти бўйича жадвал асосида олимпиада.эду.уз порталига маълумот жойланади.

Олимпиада ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.

Олимпиада 2 турда ўтказилади ва 100 баллик тизимда баҳоланади:

1-тур. Назарий қисм – 50 балл. Тест топшириқлари сони - 50 та. Умумий бериладиган вақт - 60 дақиқа.

Иштирокчилар 1-тур бўйича тест саволларга 70 % тўғри жавоб берса (50 баллдан 35 балл тўпласа) кейинги 2-тур босқичига ўтказилади.

2-тур.Амалий қисм - 50 балл.

Биринчи турдан ўтган иштирокчилар амалий топшириқларни бажаради. Топшириқни бажаришга 120 дақиқа вақт берилади.

Ҳарбир фан бўйича энг юқори балл тўплаган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади. Олимпиада ғолиблари ҳар бир фан учун И, ИИ ва ИИИ  ўринларга биттадан белгиланади.

Олимпиада ғолибларининг олий таълим муассасалари тегишли йўналишлари бўйича магистратура босқичига ўқишга имтиёзли қабул қилиниши юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига таклиф киритилади.

Мурожаат учун телефон: +998919619747 Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Нурбек Тошев.


Батафсил: https://t.me/Yilstartaployihasi/132