Get Mystery Box with random crypto!

Online kimyo darslari

Telegram kanalining logotibi kimyo_video — Online kimyo darslari O
Telegram kanalining logotibi kimyo_video — Online kimyo darslari
Kanal manzili: @kimyo_video
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 727
Kanalning ta’rifi

Savollar va fikrlarni @kimyo_video_adminbot ga yuborishingiz mumkin

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-09 03:41:13 Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ла илаҳа иллАллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лИллаҳил ҳамд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азиз диндошим. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳим динимизни, тинчлигимизни биз учун асраб берсин.
439 viewsObidjon Abdulloyev, 00:41
Ochish/sharhlash
2022-07-04 04:55:50
Муфтий Каъбатуллоҳ олдида қорақалпоқ элига тинчлик тилаб дуо қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари муфтий Нуриддин Холиқназаров Маккада муқаддас Каъбаи муаззама олдида туриб диёримизда, хусусан, Қорақалпоғистонда тинчлик бўлишини тилаб дуо қилди.

https://kun.uz/19725176

Kun.uz расмий канали
247 viewsObidjon Abdulloyev, 01:55
Ochish/sharhlash
2022-06-30 18:24:18
Қабул-2022: Бу йилги имтиҳонларда абитуриентларни нималар кутяпти?

Олийгоҳларга қабул бошланганига бугун 10 кун бўлди. Kun.uz бу йилги қабул жараёнлари, тест синовлари қандай ўтиши, умуман абитуриентлар учун қандай янгиликлар қилинаётгани бўйича маълумотларни бир мақолага жамлади

https://kun.uz/53416263

Kun.uz расмий канали
330 viewsObidjon Abdulloyev, 15:24
Ochish/sharhlash
2022-06-28 18:42:26 Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан юқоридаги PDF файлда танишишингиз мумкин.

Жорий йилда айрим йўналишларда фанлар мажмуаси ўзгарган. Ўзгарган йўналишлар рўйхати мана бу ерда.


@xushnudbek
294 viewsObidjon Abdulloyev, 15:42
Ochish/sharhlash
2022-06-28 05:28:46
Qabul boshlandi!

Vanihoyat DTMning my.dtm.uz sayti orqali yo’nalishlarni tanlash imkoniyati ochildi.

Abituriyentlar 5 tagacha yo’nalish tanlashi mumkin.

Joriy yildan boshlab bir paytning o’zida bir nechta ta’lim shakllarini (kunduzgi, sirtqi, kechki, masofaviy) tanlasa bo’ladi.

Barchaga omad!

@xushnudbekuz
234 viewsObidjon Abdulloyev, 02:28
Ochish/sharhlash
2022-06-21 10:45:32 Тестда ўтган йилгидан қандай ўзгаришлар бор?

Абитуриентлар эътибор бериши керак бўлган айрим жиҳатлар маълум бўлди.

Мутахассислик блокида саволлар сони оширилди. Ўтган йили "спецблок"да 20 тадан жами 40 та савол берилганди. Жорий йилда 30 тадан жами 60 та савол берилади;

Мутахассислик блокида биринчи ва иккинчи фанга бериладиган балл миқдори фарқ қиладиган бўлди. Ўтган йили иккала фанга ҳам бир хил 3,15 баллдан берилганди. Жорий йилда биринчи ўриндаги муҳим фанга 3,1 балл, иккинчи фанга 2,1 балл бериладиган бўлди. Демак, бир-бирига мос 5 та йўналиш танлашда ҳам бу йил ўзгаришлар бўлади. Ўтган йили иккаласига бир хил балл берилгани учун биринчи ва иккинчи фанга ажратилмаганди. Энди бу йил шунчаки 2 та фан тўғри келиши кифоя эмас, уларнинг муҳимлик ўрни ҳам аҳамият касб этади;

Йўналишидан қатъи назар барча учун тушадиган мажбурий блокдаги 3 та фанга бериладиган балл миқдори камайтирилди. Ўтган йили 2,1 баллдан берилганди, жорий йилда 1,1 баллдан бериладиган бўлди. Бу дегани мажбурий блокдан кўп балл тўплаб бўлмайди. Ўтган йили мажбурий блок 63 балл берарди, бу йил 33 балл тўплаш мумкин. Демак, жорий йилда асосий балларни мутахассислик фанларидан тўплаш мумкин, 2 та фанга жами 156 балл (82,5%) берилмоқда.


@xushnudbek
381 viewsObidjon Abdulloyev, 07:45
Ochish/sharhlash
2022-06-20 13:31:30 Битирувчи курс талабалари ўртасида“Кимё”, “Биология”, “Физика” ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича республика фан олимпиадаси ўтказилади

Олимпиада кимё, биология, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи босқич талабалари ўртасида 2022-йил 20-30-июнь кунлари ўтказилади.

Олимпиада иштирокчилари олимпиада.эду.уз электрон платформасидан рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтиш бошланиши ҳақида вазирликнинг расмий саҳифаларида ва электрон платформада эълон берилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни олимпиадани ўтказиш санасидан 2 кун олдин тўхтатилади. Олимпиадани  ўтказиш санаси ва вақти бўйича жадвал асосида олимпиада.эду.уз порталига маълумот жойланади.

Олимпиада ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.

Олимпиада 2 турда ўтказилади ва 100 баллик тизимда баҳоланади:

1-тур. Назарий қисм – 50 балл. Тест топшириқлари сони - 50 та. Умумий бериладиган вақт - 60 дақиқа.

Иштирокчилар 1-тур бўйича тест саволларга 70 % тўғри жавоб берса (50 баллдан 35 балл тўпласа) кейинги 2-тур босқичига ўтказилади.

2-тур.Амалий қисм - 50 балл.

Биринчи турдан ўтган иштирокчилар амалий топшириқларни бажаради. Топшириқни бажаришга 120 дақиқа вақт берилади.

Ҳарбир фан бўйича энг юқори балл тўплаган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади. Олимпиада ғолиблари ҳар бир фан учун И, ИИ ва ИИИ  ўринларга биттадан белгиланади.

Олимпиада ғолибларининг олий таълим муассасалари тегишли йўналишлари бўйича магистратура босқичига ўқишга имтиёзли қабул қилиниши юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига таклиф киритилади.

Мурожаат учун телефон: +998919619747 Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Нурбек Тошев.


Батафсил: https://t.me/Yilstartaployihasi/132
540 viewsObidjon Abdulloyev, 10:31
Ochish/sharhlash
2022-06-20 10:09:38
Жорий йилда ҳам тестда максимал балл 189 бўлади

Демак, жорий йилда худди ўтган йилдагидек 5 та фандан тест олинади ва тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 бўлади.

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

1) Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили)
2) Mатематика
3) Ўзбекистон тарихи

Учала фаннинг ҳар биридан 10 тадан савол тушади, ҳар бири учун 1,1 балл берилади.

Мажбурий блокдан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3,1 балл;
2-фан
- 30 та савол, ҳар бири учун 2,1 балл.

Мутахассислик фанидан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Ўйлаш учун жами 3 соат вақт. Агар чет тилидан сертификати бўлсаю, фақат мажбурий блок ва 1 та мутахассислик фанидан тест топширса, унда 2 соат берилади. Бу вақт ичига жавобларни бўяш ҳам киради, яъни бўяш учун алоҳида қўшимча вақт берилмайди.

ХУЛОСА: жорий йил 5 та фан, 90 та савол, 189 максимал балл.


@xushnudbek
250 viewsObidjon Abdulloyev, 07:09
Ochish/sharhlash
2022-06-20 01:17:11 Чала қабул бошланди, квоталарни тасдиқлашга барибир улгуришмади

Мана, 20 июнь ҳам келди. Соат миллари 00:01 ни кўрсатмоқда. Президент қарорига кўра, бундан буён ОТМларга қабул 20 июндан 20 июлгача давом этади.

Бошқача айтганда бугундан абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

ДТМнинг хабар беришича, абитуриентларни рўйхатга олиш ўтган йиллардагидек my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали амалга оширилади (сизларга ДТМ сайтидан рўйхатдан ўтишни маслаҳат бераман).

Аммо ҳозирда тўлақонли рўйхатдан ўтишнинг имкони йўқ. Чунки Давлат қабул комиссияси ҳали квоталарни тиллар кесимида тасдиқламади, бундан ташқари молиявий мустақиллик берилган ОТМларнинг контракт квоталари ҳам тасдиқлангани йўқ. Яъни гарчи Президент қарорида умумий квоталар тасдиқланган бўлса-да, лекин ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тилларга нечта жой берилиши аниқ эмас, бусиз абитуриентлар йўналиш танлай олмайди.

Демак, ҳозир абитуриентлар фақатгина паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

Лекин 5 та йўналиш танлай олишмайди. Қачон квоталар тиллар кесимида тасдиқланса, шундан кейингина яна бир марта сайтдаги шахсий профилига кириб, қайси ОТМларга топширмоқчилигини белгилашлари керак.

Хуллас, ҳозир айни дақиқалардан қабул бошланди. Лекин бу чала қабул. Тўлақонли қабул бошланганда яна қўшимча хабар берилади.


@xushnudbek
260 viewsObidjon Abdulloyev, 22:17
Ochish/sharhlash
2022-06-16 07:12:11

486 viewsObidjon Abdulloyev, 04:12
Ochish/sharhlash