Get Mystery Box with random crypto!

Чала қабул бошланди, квоталарни тасдиқлашга барибир улгуришмад | Online kimyo darslari

Чала қабул бошланди, квоталарни тасдиқлашга барибир улгуришмади

Мана, 20 июнь ҳам келди. Соат миллари 00:01 ни кўрсатмоқда. Президент қарорига кўра, бундан буён ОТМларга қабул 20 июндан 20 июлгача давом этади.

Бошқача айтганда бугундан абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

ДТМнинг хабар беришича, абитуриентларни рўйхатга олиш ўтган йиллардагидек my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали амалга оширилади (сизларга ДТМ сайтидан рўйхатдан ўтишни маслаҳат бераман).

Аммо ҳозирда тўлақонли рўйхатдан ўтишнинг имкони йўқ. Чунки Давлат қабул комиссияси ҳали квоталарни тиллар кесимида тасдиқламади, бундан ташқари молиявий мустақиллик берилган ОТМларнинг контракт квоталари ҳам тасдиқлангани йўқ. Яъни гарчи Президент қарорида умумий квоталар тасдиқланган бўлса-да, лекин ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тилларга нечта жой берилиши аниқ эмас, бусиз абитуриентлар йўналиш танлай олмайди.

Демак, ҳозир абитуриентлар фақатгина паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

Лекин 5 та йўналиш танлай олишмайди. Қачон квоталар тиллар кесимида тасдиқланса, шундан кейингина яна бир марта сайтдаги шахсий профилига кириб, қайси ОТМларга топширмоқчилигини белгилашлари керак.

Хуллас, ҳозир айни дақиқалардан қабул бошланди. Лекин бу чала қабул. Тўлақонли қабул бошланганда яна қўшимча хабар берилади.


@xushnudbek