Get Mystery Box with random crypto!

Khalmatov blogi

Telegram kanalining logotibi khalmatov_blog — Khalmatov blogi K
Telegram kanalining logotibi khalmatov_blog — Khalmatov blogi
Kanal manzili: @khalmatov_blog
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 342
Kanalning ta’rifi

Каналлар: https://t.me/auktionlots https://t.me/Khalmatov_blog

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-24 23:20:32
#kusherbaevqolsin

@UDDU_channel
58 views20:20
Ochish/sharhlash
2022-12-24 23:20:32
Мана ўша сўз сўралган ва сўз берилмасдан игнор қилинган момент... Очиқлик ва шаффофлик...
59 viewsedited  20:20
Ochish/sharhlash
2022-12-24 23:10:37 Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, президент Расул Кушербаев ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар топганидан сўнг, уни президент администрациясига масъул ишга олишларини буюрибди.
52 views20:10
Ochish/sharhlash
2022-12-24 19:48:46 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестри шакллантирилади

“Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–447-сон, 21.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари масъулиятини ошириш мақсадида республика ва маҳаллий даражадаги бўғинларнинг функционал чегаралари белгиланди.

2023 йил 1 январдан:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади;

уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.

Барча республика ижро этувчи ҳокимият органларининг қарийб 5 минг функциялари хатловдан ўтказилиб, 500 га яқин такрорланадиган, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган функциялар аниқланганлигини инобатга олган ҳолда республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестри шакллантирилиб, доимий юритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Функциялар ягона реестрини электрон тарзда юритиш имконини берадиган “Давлат функциялари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими юритилади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан, синов тариқасида, Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
51 views16:48
Ochish/sharhlash
2022-12-24 19:48:45 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради:

Қўмиталар:

Давлат статистика қўмитаси
Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;

Мудофаа саноати давлат қўмитасиМудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасиИқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат солиқ қўмитасиСолиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат божхона қўмитасиБожхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасиОила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасиВетеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Агентликлар;

Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Президент таълим муассасалари агентлиги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Кинематография агентлигиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

“Ўзархив” агентлиги Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигиКамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигиДори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Инспекциялар:

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясиСув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Бошқа органлар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясиОлий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41 views16:48
Ochish/sharhlash
2022-12-24 19:48:45 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:

Вазирликлар:

Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;

Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;

Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;

Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қўмиталар:

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;

Агентликлар:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36 views16:48
Ochish/sharhlash
2022-12-24 19:48:45 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги давлат бошқаруви органлари вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилади:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигивазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигивазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигивазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигивазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигивазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигивазифа ва функциялари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.

Кана
лга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
37 views16:48
Ochish/sharhlash
2022-12-24 19:48:45 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–269-сон, 21.12.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт
ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49 views16:48
Ochish/sharhlash
2022-12-24 14:48:57 Президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони. Иловалари билан.
57 views11:48
Ochish/sharhlash