Get Mystery Box with random crypto!

KESHNEWS

Telegram kanalining logotibi keshnews — KESHNEWS K
Telegram kanalining logotibi keshnews — KESHNEWS
Kanal manzili: @keshnews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 6.20K
Kanalning ta’rifi

Қашқадарё ва қашқадарёликлар ҳақида маълумотлар, фактлар, янгиликлар ва эълонлар!
Ўзимизникиларни таклиф этинг!
Янгиликлар юбориш учун 👇
@Keshnews_bot
Kanalga taklif qilish:
https://t.me/keshnews

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-01 20:53:09 Свет ва газчиларга яхши тизим учун тўлаш керак, узилиш учун ишлатиш ва маош тўламаслик зарур

Газ ва электр токи етказилмаган ҳар бир соат учун газ ва электр токи таъминоти идоралари аҳолига уларнинг кунлик сарфидан келиб чиқиб тўлашса, тизим анча яхши ишлаган бўлар эди. Бюджетга зарар етказмаслик учун узилмайдиган тизим яратилар эди. Одамлар тўлаши учун ишларди, бу валломатлар.

Отабек Артиков газ ва свет йўғида расмга олиб жўнатганларга 10 минг сўмдан тўлашни йўлга қўйишни таклиф қилибдилар. Мен эса таъминотдаги узилиш учун газ ва свет идоралари халққа тўласин дейман. Шунда адолатлироқ бўларди.

P.S. Ғарбдаги бир корхонада ускуналар тузатувчи бир гуруҳ ишчиларга дам оладиган соати учун маош тўлаши рост. Ускуна бузилган вақтда ишчига маош ёзилмайди ва у текинга ишлашга мажбур бўлади. Ишчилар ускунани бузилмаслиги учун сифатли тузатишади ва қўшимча дам олиш вақти ҳамда катта маошга эга бўладилар.

Яна бир таклиф, бизда ҳам свет ва газчиларга шундай усулни қўллаш керак. Узлуксиз таъминот учун кўпроқ маош, узилган ёки умуман йўқ пайтда ишлаши ва маош тўланмаслиги керак. Шунда муаммо бўлмайди.

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
3.4K viewsedited  17:53
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:41:01
Шаҳрисабз туман ҳокими ҳокимлик вазифасини бажарган Шахзод Ғаниев билан учрашди

Шаҳрисабз туман ҳокими Самад Ҳасанов вақтинча ҳокимлик вазифасини бажарган Шаҳзод Ғаниев билан учрашди. Бу ҳақда ҳокимлик Ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида туман раҳбарига ёш ҳоким ўн кун муддатда тўплаган тажрибалари билан ўртоқлашган.

Шахзод Ғаниев туманда айрим соҳаларда муаммо ва камчиликлар борлиги ҳақиқатлиги, ушбу камчиликлар туман халқининг ҳокимлик билан биргаликда фаолият олиб бориши билан бартараф этилишини қайд этган.

Туманнинг туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларида тадбиркорликни ривожлантириш учун имкониятлари етарли экани, тадбиркорликни ривожлантириш аҳолининг ишсизлигини камайтириш учун муҳим ўрин тутишини билдирган.

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
3.2K views17:41
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:55:07
Шаҳрисабз шаҳрида рейд тадбири ўтказилган

Вилоят ИИБ Хавфсиз Туризмни таминлаш бошқармаси ЙПХ катта инспектори сафдор Ш.Носиров, катта сержант Н.Хўжаевлар томонидан рейд давомида меъёрий ҳужжатларсиз автотранспорт воситасини бошқарган ҳамда ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчилар аниқланган ва белгиланган тартибда чора кўрилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

P.S. Нега пиёдалар ва велосипед бошқарган фуқаро билан ўтказилган суҳбатга изоҳ берилмаган? Буни пиёдалар ва велосипедда қоида бузганлар ҳам жаримага солинган деб тушуниш керакми? Ёки фақатгина тарғибот билан чекланишганми?

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
2.3K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:09:38
ҚарДУга янги ректор қўйилди

Ҳукумат қарори билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди. Д.Набиев бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган. 2018 йилдан буён вазирликда фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
2.2K views14:09
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:49:44 Олий таълимдаги янгиликлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов кредит-модуль тизими ҳақида айрим маълумотларни бериб ўтди.

2020/21 ўқув йилидан 46 та ОТМда бу тизим жорий этилди ва босқичма-босқич кенгайиб боради;

Ўқув ҳафталари қисқарди. Илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта бўларди, ҳозир эса 36 ҳафтага туширилди. Шундан 30 ҳафтаси бевосита дарс бўладиган академ ўқув ҳафтаси ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, талабаларнинг академ ўқув йили 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилди;

Бир семестр 18 ҳафтадан иборат бўлади, талаба шундан 15 ҳафтасида ўқийди. Қолган 3 ҳафтанинг 1 ҳафтаси янги фанлар ва профессор-ўқитувчиларни танлашга бағишланса, 2 ҳафтаси аввалги қарзларни ёпишга бағишланади. Шу 3 ҳафта ўтгач, дарслар бошланади;

Учинчи (ёзги) семестр ҳам киритилди. Бу қарздор талабаларни қайта ўзлаштиришига бағишланган семестр. Бунда талабалар кредит сотиб олиш учун қўшимча маблағ тўлайди ва қарзларини топширади. Таътил пайти ишга жалб қилингани учун, ўқитувчиларга алоҳида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
3.6K views12:49
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:42:47
Йўл ёқасидаги чиқиндихона

Шаҳрисабз шаҳридаги Хисор ўйингоҳи олдидан Шаҳрисабз кўчаси томон юраверишда кўнгилни хира қилувчи манзарага дуч келасиз. Бу ерда аҳоли маиший чиқиндини шундоққина йўл ёқасига ташлашни одат қилиб олган. Кўркам бино яқинидаги бундай ҳолатни қандай изоҳлаш мумкин: ё чиқиндихона йўқ, ёки аҳоли чиқиндихонага боришга эринади ва кўча юзига чиқиндини улоқтиради.

Ушбу масалада ушбу маҳалла аҳолисини ва мутасаддиларни фаол бўлишга чақирамиз. Қарс икки қўлдан чиққани каби, ушбу муаммо ҳам икки томоннинг муросаси орқали ҳал бўлади.

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
3.1K views10:42
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:00:01 Японияда иш.
Аёл-қизлар учун Япония давлатида ишлаш имконияти.
Япония давлатида ишлайди ва малака оширади. Япония давлатининг иш берувчилари томонидан ўтказиладиган суҳбат асосида талабгорлар танлаб олинади. Бунда уларнинг билими, малакаси, тил билиш даражаси, ишчанлик даражаси, психологик ҳолати ва бошқалар асосида сараланади.

Бўш иш ўринлари:
Турли ишлаб чиқариш корхоналарида йиғувчилик
Қишлоқ хўжалик ишлари
Меҳмонхона ишлари
Ҳамширалик
ва бошқалар.

Талаблар:
20-30 ёш.
Хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши.
Соғлом бўлиши (сурункали касалликлари бўлганлар қабул қилинмиди).

Қулайликлар:
3 йиллик виза
Юқори даражадаги тиббий суғурта
Бепул турар жой
Япония давлати томонидан кафолатган қонуний ҳимоя ва ҳуқуқлар
Расмий иш (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланади)
Иш жойида ўсиш имконияти (мансаб, ойлик ва бошқалар)
3 йил давомида шартномани, Япония қонунларини бузмаган шахсларга қўшимча 2 йиллик ишчи виза тақдим қилинади. Ойлик иш ҳаққини маҳаллий аҳолидан кам олмайди. Бундан ташқари, қўшимча япон тилини етарли даражада ўргана олганларга қўшимча 5 йиллик ишчи виза тақдим қилинади.

Қўшимча маълумотлар
Талабгор иш берувчи билан шартнома тузганидан сўнг япон тилини 3-6 ой давомида ўрганади. Керакли касб бўйича малака оширади.
Талабгор Япония давлатига борганидан сўнг 3 йил давомида ишлаши керак бўлади.

Алоқа учун телефонлар:
+998900010019
+998330210120
@unitedaim

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
2.3K views10:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:59:01
Болалар мактабга борадиган чанг йўллар, лой кўчаларга айланди

"Камолат" маҳаласидаги ички йўлларнинг ҳолати сабабли кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Болаларимиз мактабга тиззасигача лой аҳволда боришмоқда. Бу масалани ўрганадиган масъуллар борми?

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
3.1K views05:59
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:28:24
Кунчиқар маҳалласи, Шаршара кўчасидаги ҳолат. Чанг кўчалар, лой кўчага айланганида

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
3.1K views05:28
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:29:23
Рақамларни камайтириб кўрсатишдан ким манфаатдор?

Қашқадарёда 154 минг 900 нафар ишсиз фуқаро борлиги айтилган эди. Лекин президент биргина Юнусобод туманида 2 минг эмас 20 минг ишсиз борлигини таъкидлаган. Шундай экан Қашқадарёдаги рақамни ҳам 10 баравар эмас, 5 бараварга кўпайтираверсак ҳам бўлар. Шунда аниқ сон келиб чиқса керак.

P.S. Халқни, президентни алдаб, ёлғон маълумот (рақамларни) берадиган амалдорларни жавобгарликка тортиш керак. Ғалаба рапортлари Собиқ Иттифоқда қолиб кетсин, ўлгур...

Каналга уланиш https://t.me/keshnews
2.5K viewsedited  04:29
Ochish/sharhlash