Get Mystery Box with random crypto!

KESHNEWS

Telegram kanalining logotibi keshnews — KESHNEWS K
Telegram kanalining logotibi keshnews — KESHNEWS
Kanal manzili: @keshnews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 6.20K
Kanalning ta’rifi

Қашқадарё ва қашқадарёликлар ҳақида маълумотлар, фактлар, янгиликлар ва эълонлар!
Ўзимизникиларни таклиф этинг!
Янгиликлар юбориш учун 👇
@Keshnews_bot
Kanalga taklif qilish:
https://t.me/keshnews

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 04:02:01
Шаҳрисабзлик Шенна Тохиров "Шуҳрат" медали билан тақдирланибдилар. Отахоннинг тақдирланишига асосий сабаб 100 ёшдан ошганликларидир.

Отахон ва онахонларимизга узоқ умр тилаган ҳолда медалларни кўп-кўп олаверишларини истаймиз.

P.S. Исмга эътибор қилган бўлсангиз ўша даврда мода бўлган бўлиши мумкин.

@keshnews
3.2K views01:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:33:01 Рўзиқул аканинг кетиши Насафни чўктиради

Шу сабаб ҳақиқий мухлислар ҳар қандай вазиятда ҳам Насафни қўллаши керак. Бердиев пул учун ишламаётганини бир неча бор исботлаган. Унга Насаф ва кўпларнинг к...ти куядиган Қашқадарё футболи келажаги керак.

@keshnews
3.1K viewsedited  18:33
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:02:07 Гапни қаранг

Бир ҳакам ВАР ишлаяпти дейди, бошқаси эса охирги 10 дақиқада ўчиб қолди дейди. ПФЛда ўтирган валломатлар бунақа бўладиган бўлса йиғиштириб қўйинглар.

Фақат валақлашни яхши кўрадиган масъулларга инсоф сўраймиз.

@keshnews
3.2K views18:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:56:52 Насаф бугун ҳам Локомативга, ҳам ҳакамларга қарши ўйнади

Иккисига ҳам қарши туриши учун бироз куч етмади. Насаф футболчиларига омад тилаган ҳолда, асло тушкунликка тушмасликларини тилайман. Сиз ёриб ташласангиз, сотқин ҳакамлар ҳеч нарса қилолмайди.

ВАРини ҳам бир жойига тиқиб қўйишсин. Ётиб олиб ҳимояланадиган мусор командаларни титиб ташлашингизга ишонамиз.

Момоянни бу йил чемпион қилишмоқчига ўхшайди шу сабаб режаларини бузинг!

@keshnews
3.1K viewsedited  17:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:13:01
Ободонлаштириш ходимларига байрам ташкил қилиб берилди

Шундай қўли гул инсонлар учун байрам ҳар доим ташкил этилиши керак. Беруний оромгоҳида шаҳар ободонлаштириш ишлари бўлими томонидан бўлим жамоаси учун байрам дастурхони ёзилибди. Тадбирда иштирок этган масъуллар Шаҳрисабз шаҳри ободлиги, озодалиги йўлида тинимсиз меҳнат қилиб келаётган фаол, илғор ишчиларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширишибди.

Фахриддин Турсунов, Суннат Сатторов, Аҳрор Орзиқулов, Чори Норалиев, Муҳиддин Абдуллаев, Бойқобилова Нилуфар, Мейлиева Робия, Узоқова Ойнисо, Бўриева Эътибор, Гўзал Жовлиева, Самиева Наргиза ва бошқалар шундай эътиборга сазовор бўлишди.

P.S. @Keshnews канали номидан ҳам уларга катта миннатдорчилик билдирамиз. Қилган меҳнатингиз олаётган маошингизга мос бўлмасада, сизларга гўзаллик учун раҳмат айтамиз.

@keshnews
4.3K viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:25:22
Оқсаройга бағишланган ҳужжатли филм яратилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмов, режиссёр ва актёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамюртимиз Самад Эргашев, оператор режиссёр Элдар Мамировлар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб “Оқсарой” обидаси ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлашди. Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида киноижодкорлар томонидан тайёрланган мазкур ҳужжатли фильм тақдимоти “Коба“ мажмуасида бўлиб ўтди.

@keshnews
3.2K views12:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:01:37
Шаҳрисабз шаҳар Пиллакашлик кўчасидаги ЯНГИ қурилаётган кўп қаватли SILVER HOUSE турар жой мажмуасида супер акция эълон қилинибди.

20 августдан 10 сентябрга қадар 100% тўловни амалга оширган кишига тўлиқ таъмирланган хонадон 1 кв.метр учун 4 500 000 (тўрт миллион беш юз минг) сўмдан яъни 33% чегирма қилиб берилади. Чегирмадаги уйлар сони чекланган (атига 2 дона хонадон акцияда қолди). Юқори сифатли уйлар тақдим қилиш орқали биз сиз ва яқинларингизга ғамхўрлик қиламиз. Бахтиёрлик ҳисси билан яшанг. Биз барчасини сиз учун бунёд этамиз!

SILVER HOUSE.

+998973811900 қўшимча маълумот олиш учун шу рақамга қўнғироқ қилинг.

@keshnews
3.4K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:45:50
Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг ошхонаси 36 ойга ижарага берилаётган экан. Ижара нархи йилига 14 миллион сўмдан бошланар экан. E-auksion.uz сайти орқали онлайн аукционда иштирок этишингиз мумкин.

Аукцион 20.09.2022 санада e-auksion.uz сайтида бўлиб ўтади. Ошхона майдони 342 метр квадратни ташкил этади.

https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=2747364

@keshnews
3.5K viewsedited  04:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:02:40
Вилоят байрами кўтаринчи руҳда ўтказилибди. Байрамлар кўпаяверсин, давлат хизматчилари халқ дардида ёниб яшасин. 1-2 йилда барча масалалар ҳал этилган ҳақиқий мустақил давлатга айланайлик.

Одамлар бугун бахтли, бугунидан рози яшаши керак.

@keshnews
3.2K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:45:07 Вахшийни қандай севиш ва у билан ҳаёт кечириш мумкин?

Шунчаки ундан воз кечиш керак. ИИО ходимлари бунақа психик касалларни тезроқ аниқлаши ва уларни ушлаш бўйича чора кўриши керак.

Шунчаки боғчага кириб, болаларни кўз ўнгида рашк қилаётган аёлини тепиш, бўғиш бу вахшийлик. Шунчаки жиннининг ҳолати.

Уни тўхтатмаслик жиноятчига ёрдамлашиш. Маҳаллаларда фаолият юритувчи нозирлар ҳар бир хонадонни билиши, вазият қандай эканидан хабардор бўлиши шарт.

Боғчалар, мактаблар, ижтимоий объектлар доим ИИО тузилмаларига осон боғлана олиши керак. Одамлар ўзини ва фарзандларини хавфсиз ҳис қилиши шарт. Солиқ тўловчилар ҳисобидан маош олаётганалар уларни ҳимоя қилиши лозим. Участка нозири бекор юрмасдан бу каби жинниларни аниқлаши ва чора кўрсин. Бўлмаса жойини бўшатиб қўйсин.

P.S. Яшашга кўзи етмайдими, шунчаки узоқлашиш керак. Бу оғриқли бўлиши мумкин, лекин қотилликларни олдини олади. 2 та бола етим қолди, боғчадаги вахшийликни кўрган болалар даҳшатли қўрқувни ҳис қилди. Бу уларнинг онг остида қолиши ва унитилмаслиги аниқ. Ажрашишни қийинлашиши ўлим ва суиқасд сонини кўпайтиради. Буни статистика исботлайди.

@keshnews
3.3K views01:45
Ochish/sharhlash