Get Mystery Box with random crypto!

Байрам муборак бўлсин азизларим. Мустақиллигимиз абадий бўлси | ОИЛАМ БОЙЛИГИМ!

Байрам муборак бўлсин азизларим. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.Чин қалбимдан табриклайман.

Янги Ўзбекистон.

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллигига бағишланади.

Она юртим ҳокисор элим,
Ўхшатаман сени қуёшга.
Озод элсан, бўлдинг бахтиёр,
Қадам қўйдинг сен ўттиз ёшга.

Озод диёр дея танитди,
Ватанпарвар азиз ўғлонинг.
Фидоийлар меҳнати билан,
Мустаҳкамдир, метин қўрғонинг.

Фарзандларинг жонин аямай,
Қўриқлар юрт сарҳадларини.
Номи бўлган тилларда достон,
Кўрсатдилар саботларини.

Ўттиз йилда қанча синовлар,
Сабр билан бошдан кечирдинг.
Истиқлолинг қалдирғочларин,
Мақсад сари олға учиринг.

Юксалишинг кўролмаганлар,
Отдиларда тўплаб тошини...
Ўзбек халқи иродалидир,
Исботлади зўр бардошини.

Турли миллат аҳил бирлашиб,
Синовларни, енгди мардона.
Эл-у юртнинг шиори битта
"Ўзбекистон, Ватан ягона!"

Етти иқлим бутун дунёга,
Полвонларинг кетмоқда донғи.
Кундан кунга ўсар юксалиб,
Бунёд бўлди юртимиз янги.

Амир Темур, Мангубердилар,
Даҳоларнинг авлодидирмиз.
Қалам билан дунёни олган,
Навоийнинг зурёдидирмиз.


Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи. Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Минжир қишлоғидан.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ