Get Mystery Box with random crypto!

Қовун истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас? Шифокор Фаррух Ш | Kasallik. Uz

Қовун истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Қовун – калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқоқни босади, қонда холестерин даражасини пасайтиради ва асабни тинчлантирувчи омил сифатида қўлланилади.

Қандай касалликлар билан оғриган беморларга қовун истеъмол қилиш мумкин эмас?

Қандли диабет
Ошқозон ярасининг ўткир тури
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга

Қовун қачон истеъмол қилинмайди?

Оч қоринга
Овқатлангандан сўнг. Сабаби, қовун «енгил» егулик бўлиб кўрингани билан ҳазми ниҳоятда оғир маҳсулот.