Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган а | KASALLIKLAR.UZ

Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:

барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;

вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

#Ногиронлик #Ҳуқуқ
━━━━━━━━━━━━━
Сиз кутган тиббий блог:
@KASALLIKLAR_UZ