Get Mystery Box with random crypto!

Шу ой 7 августда 17 ёш йигит автоаварияда политравма, очиқ мия | KASALLIKLAR.UZ

Шу ой 7 августда 17 ёш йигит автоаварияда политравма, очиқ мия жароҳати, постгеморрагик, посттравматик шок, кома 2 даража, бош мия лат ейиши, бош мия шишуви, бир томонлама паралич, тос суяклари синиб силжиши, ўнг сон суяги бўйин қисмидан ёпиқ синиб силжиши, чап катта болдир суяги пастки учдан бири ёпиқ синиб силжиши, қорин бўшлиғи гематомаси, сийдик пуфаги ёрилиши ташхиси билан реанимацияга 14:30 да тушди, операцияга 15:30 да олдик. Эрталабгача 1.5 литр қон, 1.0 литр плазма ва 10 литрга яқин коллоид эритмалар қуйдим, операциядан олиб чиқдим, 03:00 да экстубация қилдим ҳушига келди, 07:00 да отасига кўрсатдим.

Уч суткада бемор соматик ҳолати стабиллашди.

Ва... Ва кейин нима бўлди биласизми?

Ота-онаси шикоят қилди "боламизга яхши қарашмаяпти, тузалмаяпти" деб!

Тасаввур қиляпсизми, шунча травма билан омон қолганини ўзи мўжиза, Аллоҳни инояти эмасми?!

Бир суткалик ўта машаққатли меҳнатимга заррача ачинмадим. Чунки, оз бўлсаям ҳалол ойлигимни оляпман. Битта дежуримга 350 минг сўм тўлайди давлат, стажим оз ва категориям йўқлиги учун. Қадримга ачиндим тўғриси.

Икир-чикир тафсилотлари билан ёздим, болани ҳолатини тўлиқ тасаввур қилиш учун.

Энди айтинг ака, шунақа одамларга бора-бора ҳозиргидек хушмуомаламни сақлаб қола оламанми?

Фейсбук комментларидан.

━━━━━━━━━━━━━
Сиз кутган тиббий блог:
@KASALLIKLAR_UZ