Get Mystery Box with random crypto!

KARMANA.UZ l KARMANA TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

Telegram kanalining logotibi karmana_tumani_axborot_xizmati — KARMANA.UZ l KARMANA TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI K
Telegram kanalining logotibi karmana_tumani_axborot_xizmati — KARMANA.UZ l KARMANA TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.07K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal
@karmana_tumani_axborot_xizmati
Murojaatlar uchun:
@JamshidKaxramonovich
91-250-68-68
Facebook
https://www.facebook.com/profile.php?id=100073983032975

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-13 17:22:15
Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

Навоий хабарлари
324 viewsedited  14:22
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:38:10
Бугун “ЎзА” расмий канали орқали ёритилган Кармана туманида “Ёшлар меҳнат гузарлари” нега бўш мақоласидаги ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Натижалар хусусида батафсил маълумот берамиз.

https://t.me/karmana_tumani_axborot_xizmati
328 viewsedited  12:38
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:35:14
“СПОРТНИ СЕВ – СПОРТ БИЛАН ЯША”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармони ижросини таъминлаш, туман аҳолисининг кенг қатламини оммавий спортга қизиқишини янада ошириш мақсадида Кармана тумани санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги маркази ходимлари ўрнак кўрсатиб, спортнинг Волейбол тури бўйича мусобақалар ўтказишмоқда.
391 views10:35
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:12:47
ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Кармана туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаровни “Ҳунармандлар” уюшмаси мажлислар залида сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб, туман ҳокими бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Кармана туманида ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг учрашувга келган йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан таклиф ва муаммоларини билдиришди.
Ёшларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг таклиф ва ташаббуслари юзасидан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишларни амалга оширилиши назоратга олинди.
Учрашувда спортнинг турли йўналишларида республика босқичларида юқори ўринларни қўлга киритган ва “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ҳудудларда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича намунавий ўқув курсида таҳсил олаётган ёшларга сертификат, эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир сўнгида матбуот анжумани ташкил этилди.
577 views08:12
Ochish/sharhlash