Get Mystery Box with random crypto!

#жуда_фойдали Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқи | Kamolov Dostonbek ® |

#жуда_фойдали

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқи

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқлари:
- товарни шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
- товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
- нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
- нархни камайтиришни талаб қилиш;
- шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли

Истеъмолчи сифатсиз озиқ-овқат товари сотиб олса, 24 соат ичидагина уни:
- алмаштириш;
- нархини камайтириш;
- нуқсонни бартараф этиш ва зарарни қоплаш талабини қўйиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

@KamolovDostonbek