Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингиз исмини ўзгартириш қонун қоидаси Ўзбекистон Рес | Kamolov Dostonbek ® |

Фарзандингиз исмини ўзгартириш қонун қоидаси

Ўзбекистон Республикаси оила кодексига мувофиқ, 16 ёшга тўлган фарзанд фамилясини ўзгаритириши учун ота-онанинг розилиги талаб этилмайди. Оила кодекси 226-моддасига кўра:

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

@KamolovDostonbek