Get Mystery Box with random crypto!

Қўшни Қозоғистонда катта ислохотлар бошланиш арафасида. Презид | Камолиддин Раббимов

Қўшни Қозоғистонда катта ислохотлар бошланиш арафасида. Президент Тўқаев таклифига кўра, бундан кейин Қозоғистон Президенти фақат бир марта, 7 йиллик муддатга сайланиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу пайтгача беш йилдан икки мандат сайланиш назарда тутилган эди. Амалиётда эса, Назарбоев 5 йилдан неччи марта сайланганини ҳеч ким билмаса керак...
*
Тўқаев бу ташаббусини билдира туриб, постсовет ҳудудида, Марказий Осиёда бундан ёндашув мутлақ янги эканлигини урғулаган. Тўқаев ўзининг ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун, ўз мандати ва ваколатларини чўзишни эмас, аксинча, қисман қисқартириш йўлини танлаяпти.
*
Лекин, Қозоғистон сиёсий маданияти қанчалик ҳар 7 йилда янги президент алмашинувига мослаша олади – бу савол ҳозирча очиқ. Бу таклиф Марказий Осиёдаги сиёсий динамикага ижобий таъсир қилишига ишонаман. Бу ўзгаришлар минтақадаги қаттиқ авторитаризмга оғишувни пасайтиради, оилавий монархия томон кетаётганларнинг легитимлигини сўндиради.

@KamoliddinRabbimov_rasmiy