Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги Президенти М.Горбачев вафот э | Камолиддин Раббимов

Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги Президенти М.Горбачев вафот этибди. Горбачев, 1990-91 йилларда иттифоқдош республикалар раҳбарларининг деярли барчасидан кўра кўпроқ умр кўрди. Унинг асосий рақибларидан бири бўлмиш Борис Ельцин вафот этганига, 15 йил бўлаяпти. Каримов вафот этганига, шу кунларда 6 йил бўлди.
*
СССРнинг қулашида Горбачевнинг ҳиссаси катта. Бир томондан у ислоҳотларни (Перестройка) бошлади. Бошқа томондан, қулаётган иттифоқни ушлаб қолишга қурби етмади: унинг нисбий заифлиги, инқирозлар ичидаги СССРни тезда йиқитти. Горбачевга хос энг катта хусусият – иккиламчилик (двойственность).
*
У бир томондан ўзининг ислоҳотларини доим ҳимоя қилади.
Лекин, айни пайтда у СССРни йиқилишида бошқаларни айблайди. Лекин, СССРни ислоҳотлар орқали сақлаб қолиш мумкинлигига бошқаларни тўлиқ ишонтира олмайди. Ва бу Горбачевдаги энг катта зиддиятлардан биридир. Горбачев жуда моҳир оратор, нотиқ эди. Ва унинг бу нотиқлиги СССРнинг йиқилишида, натижада, мустақил давлатларнинг пайдо бўлишида катта рол ўйнади.
*
Тақдир тақозоси билан, Горбачев ҳам, Ўзбекистон ўзининг мустақиллигини расман эълон қилган 31-август куни вафот этти. Миллатимиз мустақиллиги, эрки ва халқ озодлиги абадий бўлсин!

@KamoliddinRabbimov_rasmiy