Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий операцияси, глобал м | Камолиддин Раббимов

Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий операцияси, глобал майдонда озиқ-овқат махсулотларининг 40% ва ундан ҳам юқорига ошишига олиб келди. Айниқса, нон ва ун махсулотлари бутун дунёда жиддий ошди. Ўзбекистонда ҳам йил бошида икки минг турадиган ёпган нон, бугун уч минг ва ундан қиммат. Кўпгина ҳукуматларнинг нон нархини субсидия қилишга қурби етмаяпти...
*
Бу урушнинг геосиёсий тирашуви натижасида, нефть ва газ нархлари ҳам кескин ошди. Углеводородлар – дунё иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида, қолган барча махсулотлар ва хизматларнинг нархи ошишига олиб келди. Лекин, ҳали бери бу уруш тўхтамайди. Прогнозларга кўра, Африка, Яқин Шарқ, Осиё давлатларида жуда кучли ижтимоий бўҳронлар пишиб етилмоқда.

@KamoliddinRabbimov_rasmiy