Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Саудия Арабистони билан умумий қиймати 12 миллиард | Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон Саудия Арабистони билан умумий қиймати 12 миллиард долларлик энергетика соҳасида битим имзолапти. Унга кўра, Саудия Арабистони Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон минтақасида 1,5 ГВт хажмли шамол энергия станцияларини қуради. Бу бир миллион 650 минг хонадонни электр токи билан таъминлашга етар экан. Лойиҳа 2026 йилда ишга тушиши айтилмоқда.
*
Менимча, бу лойиҳа бир неча йил олдин РФ билан эришилган келишув аҳамиятини йўқотмоқда. Яъни, 2018 йилда РФ билан Ўзбекистон ҳудудида Атом Электр Станцияси қурилишига келишилган эди. Орадан йиллар ўтиб, бу лойиҳа жадал бошлангани йўқ. Шу йилнинг бошларида Ўзбекистон энергетика вазирлиги мутасаддилари “бу лойиҳа жуда қиммат, ишга тушиш муддати ҳам узоқ кўринаяпти” деган маънода фикр билдиришган эди.
*
Саудия билан энергетика борасидаги келишув, арзонроқ, хавфсиз ва натижадорлиги тез кўринмоқда. Қолаверса, Саудия бу лойиҳани Ўзбекистонга геосиёсий таъсир воситаси сифатида ишлатмаслиги аниқ.

@KamoliddinRabbimov_rasmiy