Get Mystery Box with random crypto!

ЭЪЛОН “YURIST VA KADR” нодавлат таълим муассасаси ҳуқуқшуносл | «Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

ЭЪЛОН

“YURIST VA KADR” нодавлат таълим муассасаси ҳуқуқшунослар, ёш адвокатлар, бухгалтер ва менежерлар ҳамда тадбиркорлар учун "Бизнесни ҳуқуқий ҳимоялаш" йўналишидаги навбатдаги ўқув курсларига таклиф этади.

Мазкур ўқув курслари қуйидаги мавзуларда олиб борилади:

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;

лицензия олиш, ҳабардор қилиш ва бошқа руҳсат олишга доир амалиётлар ҳақида;

бизнесда иш юритиш, хат ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш тартиби;

шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби. Шартномалар юзасидан талабнома ишларини юритиш;

корхонада HR ва кадрларга оид ишларни амалга ошириш ҳамда меҳнатга доир ҳужжатларни расмийлаштириш. Меҳнат низоларини ҳал этиш;

хўжалик субъекти фаолиятини текшириш, солиқ текширувлари ҳамда молиявий ва бошқа турдаги санкциялар ҳақида;

даъво ишларини юритиш, суд ва бошқа органларда корхона манфаатларини ҳимоя қилиш;

қарздорликлар ва корхонага етказилган зарарларни ундириш ҳамда Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари билан ишлаш;

давлат харидларини амалга ошириш ва унда иштирок этиш тартиби;

кредит, лизинг, омонат (депозит) ҳамда бошқа банк ва молиявий хизматларидан фойдаланиш
.

Курснинг давомийлиги 1 хафта (соат 9.00 дан 16.00 га қадар). Машғулотлар малакали юристлар ва амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади ва якунда малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

Дарсларимиз 3 апрель – душанба кунидан бошланади.

Гуруҳларга рўйхатдан ўтиш учун телефон:

90-109-00-18 @Mirzobek_10