Get Mystery Box with random crypto!

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

Telegram kanalining logotibi kadr_yurist — «Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi Y
Telegram kanalining logotibi kadr_yurist — «Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi
Kanal manzili: @kadr_yurist
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.68K
Kanalning ta’rifi

«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси
Курсларга ёзилиш учун тел:
99891-122-18-92
99890-010-86-15

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-03-30 06:10:54 #Билиб_олинг

Меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қандай?

Меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:

меҳнат шартларининг ўзгариши;

ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;

иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;

ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;

меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 133-модда

https://t.me/kadr_yurist
199 views03:10
Ochish/sharhlash
2023-03-29 08:23:39
АТ «Агробанк» ходимлари учун ўқув курслари давом этмоқда

Ўқув жараёнлари кадрларга оид ишларни янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси асосида ташкил этиш, меҳнат қонунчилигидаги асосий ўзгаришлар ва бошқа долзарб мавзулар бўйича олиб борилди.

Ушбу дарслар марказимизнинг малакали ўқитувчиларидан бири Имомниёзов Дониёрбек томонидан олиб борилди.

Ўқув курси мобайнида ички локал ҳужжатларини тузиш, ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, таътиллар,  хизмат текшируви, интизомий жазо ва рағбатлантириш каби мавзуларда ҳам қизғин савол-жавоблар бўлмоқда.

Сиз ҳам курсларга ёзилиб, ўз билимларингизни оширинг.

+99891-122-18-92
     
+99890-010-86-15
     
+99890-175-76-79

@kadr_yurist
1.1K views05:23
Ochish/sharhlash
2023-03-28 07:04:52
Айни дамда АТ «Агробанк» ходимларининг навбатдаги гуруҳи учун сайёр тарзда ташкил этилган ўқув машғулотларимиз давом этмоқда

Ўқув курси мобайнида 30 апрелдан кучга кириши кутилаётган янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

Шунингдек, курс давомида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни, жамоа келишувлари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси асосида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ва меҳнат қонунчилигида кутилаётган бошқа бир қатор янгиликлар ҳақида тушунчалар бериб бориляпти.

Энг асосийси, ўқув машғулотларимиз давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис ўқитувчиларимиздан жавоб олмқдалар. Шу сабабли дарсларимиз баҳс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтяпти.

Сиз ҳам курсларимизга ёзилинг ва меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг!

+99891-122-18-92
     
+99890-010-86-15
     
+99890-175-76-79

@kadr_yurist
12.6K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash
2023-03-27 15:49:12 ЭЪЛОН

“YURIST VA KADR” нодавлат таълим муассасаси ҳуқуқшунослар, ёш адвокатлар, бухгалтер ва менежерлар ҳамда тадбиркорлар учун "Бизнесни ҳуқуқий ҳимоялаш" йўналишидаги навбатдаги ўқув курсларига таклиф этади.

Мазкур ўқув курслари қуйидаги мавзуларда олиб борилади:

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;

лицензия олиш, ҳабардор қилиш ва бошқа руҳсат олишга доир амалиётлар ҳақида;

бизнесда иш юритиш, хат ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш тартиби;

шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби. Шартномалар юзасидан талабнома ишларини юритиш;

корхонада HR ва кадрларга оид ишларни амалга ошириш ҳамда меҳнатга доир ҳужжатларни расмийлаштириш. Меҳнат низоларини ҳал этиш;

хўжалик субъекти фаолиятини текшириш, солиқ текширувлари ҳамда молиявий ва бошқа турдаги санкциялар ҳақида;

даъво ишларини юритиш, суд ва бошқа органларда корхона манфаатларини ҳимоя қилиш;

қарздорликлар ва корхонага етказилган зарарларни ундириш ҳамда Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари билан ишлаш;

давлат харидларини амалга ошириш ва унда иштирок этиш тартиби;

кредит, лизинг, омонат (депозит) ҳамда бошқа банк ва молиявий хизматларидан фойдаланиш
.

Курснинг давомийлиги 1 хафта (соат 9.00 дан 16.00 га қадар). Машғулотлар малакали юристлар ва амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади ва якунда малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

Дарсларимиз 3 апрель – душанба кунидан бошланади.

Гуруҳларга рўйхатдан ўтиш учун телефон:

90-109-00-18 @Mirzobek_10
13.2K views12:49
Ochish/sharhlash
2023-03-27 12:35:55 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга киришдан аввал «Юрист ва кадр» ўқув марказида таълим олишни таклиф этамиз

Маълумки, жорий йил 30 апрелдан бошлаб янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга киради. Шу сабабли, ходимлар билан меҳнат муносабатларини ўрнатишда қийинчиликларга дуч келмаслик учун «Юрист ва кадр» ўқув маркази талабгорларга 29 март, чоршанба кунидан бошланадиган 3 кунлик ўқув курсларида таҳсил олишни тавсия этади.

Ўқув курси мобайнида тингловчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича зарурий ҳужжатлар (буйруқлар, фармойишлар, қарорлар, йиғилиш баённомалари, далолатнома, маълумотнома, ариза ва бошқа ҳужжатлар)дан наъмуналар ҳамда курсни якунлаганлик учун сертификат ҳам берилади.

Дарслар амалиётчи юрист ҳамда меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассислар томонидан олиб борилади. Таннафуслар оралиғида «Coffe break»лар ҳам ташкил этилади.

Марказимизга ташриф буюринг ва меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг!

+99891-122-18-92
+99890-010-86-15
+99890-175-76-79

@kadr_yurist
41.2K viewsedited  09:35
Ochish/sharhlash
2023-03-23 09:35:22 Иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари ходимларга қуйидаги қўшимча танаффуслар берилади:

қонунчиликда, санитария нормалари ва қоидаларида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган, технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ёхуд ушбу меҳнат фаолияти турининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ танаффуслар;

йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида очиқ ҳавода ёхуд совитилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган, шунингдек юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган шахслар учун махсус танаффуслар.

Иш берувчи иситиш, совитиш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва ходимларнинг дам олиши учун яроқли бўлган хоналарни таъминлаши шарт.

Бундай танаффуслар тақдим этиладиган ишларнинг рўйхати, ҳарорат кўрсаткичлари, шунингдек ушбу танаффусларнинг даврийлиги ва давомийлиги иш ўринларини меҳнат шароитлари ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфи бўйича аттестациядан ўтказиш асосида белгиланади;

болани овқатлантириш учун танаффуслар.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимларга иш куни давомида иш вақтига киритиладиган ёки киритилмайдиган бошқа танаффуслар бериш назарда тутилиши мумкин.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 205-модда

https://t.me/kadr_yurist
2.0K views06:35
Ochish/sharhlash
2023-03-19 06:42:16
Шундай қилиб, бугун "Ўздонмаҳсулот" компанияси тизимидаги кадрлар хизмати ходимлари билан 1 хафталик ўқув курсимиз якунига етди.

Тингловчилар билан қарийб бир хафта давомида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси нормаларини амалиётда қўллаш мавзуларида суҳбатлашдик.

Курс давомида иштирокчиларга янги қонунчиликдан келиб чиқиб кадрлар ишини ташкил қилиш, ички локал ҳужжатлар ва ходимларга оид ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Якунда мана, барча тингловчиларга ўқув марказимизда таълим олганлик ҳақида сертификатлар топширилди.

Бу сафар ҳам эсда қоларли гуруҳ бўлди биз учун. Иштирокчиларимизга ташаккур айтиб, уларга соғлик-омонлик ва ишларида ғайрат-шижоат тилаб қоламиз.

91-122-18-92, 90-010-86-15
1.7K views03:42
Ochish/sharhlash
2023-03-17 15:42:00
Ўқув курси иштирокчилари билан янги Меҳнат кодекси бўйича буйруқ намуналарини ҳам кўриб чиқяпмиз.

Кеча АТ Агробанк тизимидаги HR бўлимлари бошлиқлари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида гаплашдик. Биргаликда янги МКга асосланган ҳолда буйруқлар ва унга асос бўлувчи ҳужжатлар намуналарини ҳам тайёрладик.

Ўқув курсларимиз шу услубда давом этади: яъни дарслар давомида нафақат маърузалар ўқилади, балки иштирокчилар билан бирга энг зарур бўлган ҳужжатлар намуналари ҳам тайёрланади.

91-122-18-92, 90-010-86-15
1.3K views12:42
Ochish/sharhlash
2023-03-15 17:48:48
«Юрист ва кадр» ўқув марказида малака оширган навбатдаги тингловчиларимизга сертификатлар топширилди

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга кириш арафасида. Шу сабабли марказимизда малака ошириш истагида бўлган талабгорлар сони кундан-кунга ортиб боряпти. Талаб ва таклифларни инобатга ҳолда икки сменалик ўқув курсларини ҳам ташкил қилдик.

Бугун ана шундай тингловчиларимизнинг бир гуруҳига сертификатларни топшириб олдик. Уларнинг орасида аввалроқ бизнинг курсларда таҳсил олган тингловчиларнинг борлиги қувонарли ҳол.

Тингловчилар турли хил ташкилотлардан малака ошириш учун келган бўлсаларда, ўтган қисқа фурсат мобайнида аҳил бир жамоага айланиб улгуришди. Тингловчиларимизга келгуси ишларида омадлар тилаб қоламиз.

Ўқув марказимизда малака оширишни истаган бошқа талабгорларга эса эшигимиз доимо очиқ. Марказимизга ташриф буюринг ва меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг!

+99891-122-18-92
     
+99890-010-86-15
     
+99890-175-76-79

@kadr_yurist
16.3K viewsedited  14:48
Ochish/sharhlash
2023-03-15 06:34:03
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича ўқув курсларимиз борган сари қизимоқда.

Ҳамкасбимиз Акмалхон Нигмонхўжаев ўқув курси иштирокчиларига ходимларни янги Меҳнат кодекси бўйича бошқа ишга ўтказиш тартиби ҳақида тушунтириш бермоқда.

Янги МКнинг 149-моддасига асосан бошқа ишга ўтказиш 2 турга бўлинади: доимий ва вақтинча бошқа ишга ўтказиш.

ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш қўшимча келишув тузиш ва доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ билан расмийлаштирилади;

ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ўтказишнинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади.
945 views03:34
Ochish/sharhlash