Get Mystery Box with random crypto!

Whataboutism ҳақида эшитганмисиз? Демагогларга баҳсни бошқа ўз | Just Economics

Whataboutism ҳақида эшитганмисиз? Демагогларга баҳсни бошқа ўзанга буришга ёрдам берадиган бу услубнинг моҳияти қуйидагича.

Дейлик, кимдир сиздан "нега сизнинг мамлакатда даромад паст, нархлар баланд?" деб сўради. Бу саволга тайинли жавобингиз йўқ, чунки "аҳмоқона иқтисодий сиёсат юритамиз, ҳаммаёқ монополия, учинчи дунё мамлакати бўлиб ётибмиз" дегингиз келмаяпти. Шунда савол берувчининг ўзига савол берасиз: "ўзларингда нега ҳаммаёқ ЛГБТ бўлиб ётибди? Маънавият қани?". Мана шу услуб whataboutism дейилади – инглизча what about smth "мана бунга нима дейсан?" жумласидан.

Руслар бу атамани какнасчётизм деб таржима қилишибди. Ўзбекча вариантини ўйлаб топа олмадим. Ўзингнибилизм, затобунёдкоризм, деган вариантлар хаёлга келди. Сизда қандай вариантлар бор? Ўзбек тилига янги атама киритишга қарашворинг – у амалдорларимизга ҳали кўп керак бўлади.

@AsanovEldar