Get Mystery Box with random crypto!

Жазо йўқлиги учун кўзбўямачилик ва ўғирликлар ҳали кўп давом э | Just Economics

Жазо йўқлиги учун кўзбўямачилик ва ўғирликлар ҳали кўп давом этади

Кўриб турганингиз дастлабки икки суратдаги ҳолат роса 2 йил аввал Наманганга ташриф вақтида давлат раҳбарига кўз-кўз қилинган. Кейинги икки сурат эса худди ўша ташриф манзилидаги объектнинг реал ҳолати.

Бундай бўялган бежалган лойиҳалар биттами? Ўнтами? Юзтами?

Ташрифлар бўйича 4-5 йиллик видео ва қайд протоколлари сақланиб қолган бўлса, бир кўтариш керак. Нега бу лойиҳаларнинг мақоми ҳозир аксарида муаммоли ва истиқболсиз? Нега кредитлар қайтмаяпти? Ким жавоб беради? Ким тўлайди?

Нега ташрифдан бир ҳафта аввал вазиру калонлар ва вазирчалар ташриф вилоятига кетишади? Ҳокимлар билан худди мана шундай Ёлғон лойиҳаларни тўқиш учун эмасми?

Сукунат. Ҳеч ким жавоб бермайди. Демак, кўзбўямачиликлар ва ўғирликлар ҳали бери тўхтамайди.