Get Mystery Box with random crypto!

Янги танлов! Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази | Журналистика.уз

Янги танлов!

Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти “Терроризмга қарши курашишда ОАВ ва фуқаролик жамияти салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида журналист, блогерлар ўртасида энг яхши материал танловини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга материаллар 2022 йилнинг 20-майидан 2022 йилнинг 10-сентябригача  қабул қилинади.

Танлов учун юборилган материаллар қуйидаги йўналишлар бўйича баҳоланади:

терроризмга олиб келувчи зўравонлик ҳамда радикаллашувга қарши кураш;

Терроризмга олиб келувчи зўравонлик экстремизми ва радикаллашувга қарши кураш мақсадида ОАВ ҳамда жамоатчилик ҳамкорлиги;

ОАВ ва фуқаролик жамиятининг терроризмга қарши кураш салоҳиятини ошириш мақсадида аҳоли медиасаводхонлигини ошириш масалалари;

Ижтимоий тармоқларда ёшлар хавфсизлигини таъминлаш

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар ўз ижодий ишларини (телерадио, сайт, газета, блогларда эълон қилинган)телеграмдаги @jqtmuz_bot манзилига юборишлари сўралади.
 
Танлов НИЗОМИ билан https://jqtm.uz сайтида танишиш мумкин

@jurnalistikauzbek