Get Mystery Box with random crypto!

Жаннат дарвозаси олдидаги АЁЛ ким? Расулуллоҳ соллаллоҳу алай | 🌱Journey...🌴

Жаннат дарвозаси олдидаги АЁЛ ким?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйи билан жамият орасидаги мувозанатни йўқотган ва шу сабабли ўзи билан бирга оиласи ҳам ботқоққа ботган АЁЛга Одам алайҳиссаломга жуфт, бутун башариятнинг онаси эканлигини эслатди. У зот алайҳиссалом Жаннат дарвозаси олдида ўзлари билан бирга бир АЁЛ туришини марҳамат қилдилар. У АЁЛ оиладаги вазифасини энагага топширмай, фарзандларига чиройли тарбия берган ОНАдир! Буни эшитган аёллар ижтимоий ва иқтисодий ҳаётдан воз кечиб, дарҳол уйларига қайтишди. Ана шундай хонадонлардан тобеъинлар наслининг буюк алломалари етишиб чиқдилар. Ўша онлар Мадина шаҳри Ислом аёлларининг: “Эшитдик ва итоат этдик”, деган улуғ сасларига ва гўзал амалларига гувоҳ бўлди.
Ислом аёлларининг қалбига жаннатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кириш истак ва иштиёқини солди. Жуда кўп бева аёллар иккинчи марта оила қурса, биринчи эридан кўрган фарзандларига тарбия беролмасликдан қўрқиб, оила қуришдан воз кечишди. Фарзандлари тарбиясига умрини бағишлашди. Улар бу йўлда машаққатлар чекишди: баъзан оч, баъзан чанқоқ, баъзан ейишга нарса тополмай, юзларининг ранги ўзгариб кетди, аммо фарзандларига берилажак тарбияни асло ташлаб қўйишмади.
Оналари машҳур саҳобия Умму Сулайм бинти Милҳон розияллоҳу анҳо кабидек бўлган Анас ибн Моликларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун фидо қилган Ислом аёллари чиқишди. Илк таълимни волидасидан кўрган болалар охирги таҳсилларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иймон ва ирфон ҳалқларидан олишди. Кейин бу болалар улғайиб, олим, мураббий, муршид бўлишди. Улар ҳоким бўлган жамиятларда инсонлар қайтадан туғилиб, ўз иззатларига эришишди...

“Ислом деган қизлар” китобидан.

Manba: @muslimaatuz

@Journey0506