Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли педагоглар, устозлар! Хабарингиз бор, давлатимиз раҳ | JIZZAX VILOYATI PEDAGOGIKA MARKAZI

Ҳурматли педагоглар, устозлар!

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириқларига мувофиқ, мактаб ўқитувчилари янги методика асосида қайта тайёрланмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида Кембридж тажрибаси асосида тренерлар тайёрланиб, мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш курслари ташкил этилди.

Ушбу курсларнинг биринчи босқичи Тошкент Халқаро Вестминстер университетида олиб борилиб, каскад усулида ҳудудларда давом эттирилди.

Халқ таълими вазирлиги А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан Кембридж тажрибаси асосида видео контентлар яратилиб, Узлуксиз касбий таълим электрон платформасига жойлаштирилди.

Ушбу мақсадли курс барча фан йўналишлари бўйича платформада "Педагогик компетентлик" модулига жойлаштирилган ва курс учун 9 таълим кредити ажратилган.

Марҳамат, курсларда фаол иштирок этиб, ўз фанингиз доирасида замонавий методикалар билан танишинг!

Telegram |Facebook |Website | YouTube