2020-09-28 08:08:35
Форишда бир килограмми 1,5 доллар бўлган ковул экспорти йўлга қўйилди
Фориш туманида ковулни қайта ишлаб, қадоқланган ҳолда четга экспорт қиладиган
“O‘RMONCHA – CAPERS” масъулияти чекланган жамияти фаолият юритмоқда. Ушбу корхона айни кунда ковул маҳсулотларини Италия, Испания, Туркия давлатларига экспорт қилмоқда.
Ковул илдизидан баргигача шифобахш ўсимлик ҳисобланади. Илдиз қисмидан олинадиган дамлама гепатитга, пояси ва барги тери касалликларига, таркибидаги йод моддаси эса бўқоқ хасталигига шифо бўлади.
Ковул ўсимлиги уч йилда ҳосилга киради. Ўсимликнинг яхши ривожланган бир тупидан ҳар теримда
3 килограммгача ҳосил олинади. Мавсум якунида бу кўрсаткич ўртача
7,5 килограммни, гектарига чақилганда
12 тоннани ташкил этади.
Жаҳон бозорида бир килограмми
1,5 АҚШ долларидан бошланишини инобатга олсак, бир йиллик умумий даромад ўртача
18 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
@jizzax_bugun
4.8K viewsedited 05:08