2023-02-15 21:21:01
"Атир қўлимдан тушиб, чилпар-чин бўлди. Бундан қаттиқ сиқилдим. Атир идиши билан бирга қалбим ҳам синиб, сочилиб кетди гўё. Лекин куни бўйи қачон шу хонага кирсам, атрнинг ҳиди менга роҳат бахш этди. Бутун хона ёқимли ҳидга бурканган эди. Бу хушбўй ҳиддан атр идиши ичида турганида бу қадар баҳра ололмас эдим. Билдимки, атр синмаганида унинг ҳидидар бу қадар баҳраманд бўла олмас эканман.
Қалб ҳам атир тўла идишга ўхшайди – синмаса, ундаги ажойиботларни ҳис қила олмайсиз. Ҳа, баъзида ихлосга бурканган дуолар, лаззатга тўла ибодатлар қалбимиз нимадандир сиқилганида ёки кимнингдир азияти сабаб синганида чиқади".
"Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса."①
------
①(Niso 19)
Ikrom Sharif таржимаси.
22 views18:21