Get Mystery Box with random crypto!

Ёмон иш. Биз атрофимиздагилар босим ўтказишни бошлашганда ба | Javlon Jovliyev

Ёмон иш.

Биз атрофимиздагилар босим ўтказишни бошлашганда барча орзуларимиздан воз кечишга тайёр турамиз. Ва энг оғири бунда ҳақиқат бўлади.

Фараз қилинг, оилангизда ҳамма сизни бир буюк инсон бўлишингиз ҳақида орзуингизни билишади. Улар сизнинг осмоний орзуларингизни кўп эшитишган ва бунга танқидий назар билан қарашади. Улар баъзан фактлар билан устингиздан ҳазил қилишади, баъзан уялтиришади.

Масалан: “сендан миллионер чиқадими? Сен ўзинг официант бўлиб ишласанг, туя ҳаммомни орзу қилибди…”

Бундай фактларга қарши бориш жуда мушкул, чунки улар ҳақиқат ва айнан қалбга бориб санчилади. Агар сизнинг ҳаётингизда шундай вазият содир бўлаётган бўлса, ҳаётда ҳаммаси бирдан бўлмайди деган қоидани ёдлаб олинг.

Жефф Безос Макдоналдсда ошпаз бўлиб ишлаган, кейин эса Амазонга асос солиб дунёдаги энг бой одамга айланган.

Джиган машҳур қўшиқчи бўлишдан олдин Москва қурилишларида мардикор бўлган.

Чарли Чаплин юмор қиролига айлангунча нутқида нуқсони бор омадсиз одам бўлган.

Дуэей Джонсон илк маротаба кастингга бориб машҳур актёр бўлиб кетишдан олдин ресторанда идиш-товоқ ювган.

Сиз ёмон иш деб ҳисоблайдиган ҳар қандай иш сиз орзу қилган ҳаётга тайёргарлик босқичи ҳисобланади.

Бўлажак буюк одам сифатида сиз баъзан шундай ҳақоратларга чидашингиз керак, лекин бу ҳаётнинг бошланиши, тугаши эмас.

Булардан қутулиш учун орзулардан воз кечманг, яхшиси 10 йилдан кейин Юрий Дудга сизнинг устингиздан кулган тирранчалар ҳақида нималарни сўзлаб беришингиз ҳақида орзу қилинг.

@bektoshkhatamov dan

@javlonjovliyev