Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЛОЛ ЛУҚМА Ривоят қилишларича бир мамлакатда подшолар жуда | Жаннатга ошиқлар

ҲАЛОЛ ЛУҚМА

Ривоят қилишларича бир мамлакатда подшолар жуда тез ўзгараркан. Чунки у мамлакат аҳолиси тақводор бўлиб, сал адолат бузилса дуо қилишар ва қилган дуолари қабул бўлиб, тезда адолат тикланаркан. Бир куни подшоликка давогарлардан бири «Агар мен подшо бўлсам , ўлгунимча тахтда ўтираман»,- дебди. Дўстлари уни кулги қилибдилар. Иттифоқо ўша одам подшоҳ бўлибди. Тахтга ўтириши билан «Ҳамма саройга биттадан тухум олиб келсин»,- деб амр қилибди. Хамма олиб келган тухумини бир саватга қўйибди. Амри бажо бўлган подшо пешин чоғида «Ҳамма ўзи олиб келган тухумини олиб кетсин»,- деб фармон берибди. Одамлар ўзлари олиб келган тухумни таний олмай адашишибди. Оқибатда ҳамма ўзининг тухуми қолиб, ўзгаларникини олибдилар ва луқмаларига шубҳа, гумон аралашибди. Шундан сўнг уларнинг дуолари қабул бўлмайдиган бўлиб қолибди. Подшоҳ эса то ўлгунича тахтдан тушмабди.

Қиссадан ҳисса шуки, фақат ҳалол луқмагина мамлакатни обод қила олади.

@Jannatgaoshiqlarimm