Get Mystery Box with random crypto!

Луқмони Ҳакимдан сўрадилар: – Энг доно ким? Айтди: – Ҳаёт қийи | Жаннатга ошиқлар

Луқмони Ҳакимдан сўрадилар: – Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.
Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.
Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.
Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.
Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.
Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.
Сўрадилар: – Қайси дард бедаво?
Айтди: – Тентаклик.

@Jannatgaoshiqlarimm