2022-07-18 20:31:41
БИЗ СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМИЗ ЭЙ РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз. Чунки сиз оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбардирсиз!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз. Чунки Сиз бизни тўғри йўлга бошладингиз ва гуноҳ ишлардан бизни қайтардингиз!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз. Чунки Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари сизга салом ва салавот айтишган, айтишадиган ва Аллоҳ бизни ҳам сизга салавот айтишга амр қилган Пайғамбардирсиз!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз. Чунки сизни яхши кўриш Аллоҳ таолога қурбат ва Аллоҳга энг афзал ибодатлардандир!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз, шунинг учун тушимизда сизни кўришимизни Аллоҳдан дуо қилиб сўраймиз!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз ва жаннатда сиз билан бирга бўлишимизни умид қиламиз!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз, чунки Сиз бизни қиёматдаги Шафоатчимиздирсиз!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни кўрмай туриб яхши кўрамиз, чунки Сиз бизни кўрмай туриб биз ҳақимизда: «Биродарларимни соғиндим...» деб марҳамат қилгансиз!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз, чунки Сиз ўлимидан аввал: «Умматим... умматим...» деб ўз умматига қайғурган ЯГОНА Пайғамбарсиз!
– Эй Расулуллоҳ! Биз сизга муҳаббатли бўлган ҳолда, сизга иштиёқманд бўлган ҳолда, сизга яқинлашган ҳолда, сизни ҳис қилган ҳолда, қадр-қимматингизга улкан меҳр қилган ҳолда яхши кўрамиз! Чунки Сиз яхши кўришимиз учун энг ҳақли инсон - Расулуллоҳсиз!
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатли бўлиб яшашни, у Зотнинг муҳаббатларига арзийдиган бўлиб яшашни ва Жаннатда у Зотнинг қўлларидан Ҳавзи Кавсар сувларини ичишликни насиб айласин.
https://t.me/Jannatga_oshiq_insonlar
1.1K viewsماوي دنكيز, 17:31