Get Mystery Box with random crypto!

Оқшом хайрли бўлсин... Оқшомнинг ҳайрлиси қандай?! Қайғуд | jannat1_kaliti

Оқшом хайрли бўлсин...

Оқшомнинг ҳайрлиси қандай?!

Қайғудалигингизда илтижойингиз  тунлар бағрига фонус ёқадиган...

Ҳотиржамликда шукроналарингиз лабингизга кўчадиган...

Ва сиз Муҳаймин Зотнинг паноҳ чодирида ҳар қандай зарардан ҳоли,  осуда,  нафасларингиз зикрга айланган тун- бу хайрлидир...

Балки тун ўртасидаги биргина сажда- сизнинг бутун зулмат ҳаётингизни ёритиб юборишга қодир бўлар...

Таҳажжудли оқшом ҳайрлидир!

Дуоларнинг энг сарасини зикр шодасига теринг!

Зеро машойиҳлар  айтганидек:

Дуо бу банданинг- эшик қоқмоғидир...

"Эй барча эшикларни бир хикмати сабаб Очувчи Зот!

Эй барча эшиклар очилишини биргина сабабга боғловчи Зот!

Эй бандасига ҳар очилиши мушкул бўлган эшикларни осон ва енгил очувчи Зот!

Бизни ўзинг қўлла, неъмат эшикларингни ҳаргиз ёпма!"


https://telegram.me/+Ul3ZjTaMknwc9p4x
https://telegram.me/+Ul3ZjTaMknwc9p4x