Get Mystery Box with random crypto!

​​#Ҳадис_254 «МУЛК» СУРАСИНИ ЎҚИР ЭДИ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَ | jannat1_kaliti

​​#Ҳадис_254

«МУЛК» СУРАСИНИ ЎҚИР ЭДИ

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: ضَرَبَ بَعْضُ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم خِبَاءَهُ عَلَى قَبْرٍ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ، فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانٌ يَقْرَأُ سُورَةَ "تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ" حَتَّى خَتَمَهَا، فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، ضَرَبْتُ خِبَائِي عَلَى قَبْرٍ وَأَنَا لَا أَحْسِبُ أَنَّهُ قَبْرٌ، فَإِذَا فِيهِ إِنْسَانٌ يَقْرَأُ تَبَارَكَ حَتَّى خَتَمَهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: هِيَ الْمَانِعَةُ هِيَ الْمُنْجِيَةُ تُنَجِّيهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий ﷺнинг саҳобаларидан бири билмай ўз капасини бир қабрнинг устига қурди. Бир пайт унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни охиригача қироат қилди. Бас, у Набий ﷺнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Капамни бир қабрнинг устига қурдим. Унинг қабр эканини билмаган эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни охиргача қироат қилди», деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар».

Шарҳ: Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Ушбу сурани қабр ичидаги одам ўқиганидан кейин унинг сиртидаги тирикларнинг ўқишлари фойдали бўлиши турган гап. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Майит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб, кечасидаги намозда «Мулк» сурасини ўқир эди», дерлар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан «Мулк» сурасини ўқирди», дейди», дейилган. Пайғамбаримиз ﷺ: «Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ «Алиф, Лаам, Мийм. Танзийл…» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».

Иккисини Термизий ривоят қилганлар.

Асли ҳар кечада ўқиш. Ётишдан олдин ўқилса суннатга мувофиқ бўлади.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” еитобидан

https://telegram.me/+Ul3ZjTaMknwc9p4x
https://telegram.me/+Ul3ZjTaMknwc9p4x