Get Mystery Box with random crypto!

Кун.уз интернет нашри давлат органларининг хизмат автомобиллар | Qaydlarim

Кун.уз интернет нашри давлат органларининг хизмат автомобиллари ва унга кетадиган ҳаражатлар ҳақида суриштирув бошлабди. Бошланишига Бош прокуратурадан.

Амалдорларнинг солиқ тўловчилар ёки оддий айтганда халқ ҳисобидан қандай автомобилда, қанча ҳаражат қилиб юргани халқ учун қизиқ, албатта. Чунки давлатнинг бирдан бир манбаи бўлган халқнинг буни билишга ҳаққи бор.

Тўлиқ бўлмаса-да ҳамир учидан патир сифатида очиқликнинг ушбу йўналишида бошланган суриштирувлар тўхтаб қолмайди ва буни тўхтатишга ҳеч қандай уринишлар бўлмайди, деб ишонамиз.(Ишқилиб шундай бўлсин)

Журналистлар жамоасидан эса бошқа соҳа ва тармоқлар бўйича ҳам шундай ўрганишлар кутиб қоламиз.

Очиқлик йўлидаги ҳаракатлар амалдорларимизга тоқатли, уйғонаётган жамиятга эса бардавом бўлсин!

@deputat_kusherbayev