Get Mystery Box with random crypto!

🌿Iymonim | Kaliti🌿

Telegram kanalining logotibi iymonim_kaliti — 🌿Iymonim | Kaliti🌿 I
Telegram kanalining logotibi iymonim_kaliti — 🌿Iymonim | Kaliti🌿
Kanal manzili: @iymonim_kaliti
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 919
Kanalning ta’rifi

🍃 Assalomu alaykum 🍃
Xush Kelibsizlar 🌙
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته🌸
بسم الله الرحمن الرحيم...🍃
#Bismillah | biz ish faoliyatimizni
boshladik do'stlar inshaAlloh🌿
instagram.com//iymonim_kaliti

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-07-06 11:00:06 ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР..

■ БИСМИЛЛОҲ деб бошланг, АЛҲАМДУЛИЛЛAҲ деб хатм қилинг.

■ нима учун ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ деганда, лаблар бир бирига тегмаслигини биласизларми? Чунки ўлим келганда осон эслаш ва айтаётганда қийналмаслик учун. Бу Аллоҳнинг мусулмонларга бўлган раҳматидир..!

■ "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимаси билан нафас олинг..

■ Ўзингизга " АСТАҒФИРУЛЛОҲ" деб танбеҳ беринг..

■ азоблансангиз, қийналсангиз "АЛҲАМДУЛИЛЛAҲ* деб айтинг.

■ таъжубланганингизда "СУБҲАНАЛЛОҲ" деб айтинг.

■ РОСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ)га саловат айтиб шодланинг.

■ ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН (биз Аллоҳникимиз ва албатта Унга қайтажакмиз) деб қайғуни хис этинг.

■ МА ШАА АЛЛОҲ, ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ деб кўзингизни захарини кетқазинг..

■■■■■■

■ Ҳозир олдингиздан истиғфор айтувчилар кемаси ўтади, агар сиз ҳам шу йуловчилардан бири бўлишни истасангиз, истиғфорни имконингиз борида айтиб қолинг: ( астағфируллоҳиллази ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атубу илайҳи, ъадада холқиҳи ва ридо нафсиҳи, вазината ъаршиҳи, ва мидада калиматиҳи )... Хурсанд бўлинг..истиғфорингиз фаришталар томонидан ёзиб олинди...!

■ Ҳақиқат..
Дўконлардан бирининг эшигига "намоз вақти учун ёпиқ" деб ёзиш ўрнига , " намозга сендан аввал жўнаб кетдик, сен ҳам шошил" деб ёзилган экан.
«Ижобийликнинг мукаммаллиги ҳақиқатдадир».

■ Бир аёлнинг ёш қизчаси вафот этганда, кўзлари тўла ёш билан табассум қилиб деди: у ерга (охиратга) борганимда, жаннат эшигини таққиллатсам, мени кутиб олувчи фариштам бор энди.
" Мусибат сабрининг калити бу - ЖАННАТ ".

■ Ғийбат қилишдан аввал кўзларингни юмиб фараз қил , сен ҳозир бир бўлак хом ва қип-қизил гўштни чайнаяпсан. Тишларингни ораси эса қон билан тўлган.
" агар бу тасаввур сенга ёққан бўлса, кўзларингни очиб, ғийбатингни давом этавер".

■ Болаликнинг энг ширин хотираларидан бири бу, тунда сен уйда дуч келган жойда ухлаб қоласану, эрта тонг билан ётоғингда уйғонасан. «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин».

■ Касалхонада..
Ўнг тарафда бир одам, ўғлининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасини чўнтагидан чиқаряпти. Чап тарафдаги одам эса, отасининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномани чиқаряпти.
"Бу - ҲАЁТ қисқалигининг бир кўриниши".

Энг машҳур психиатрлардан бири шундай деди:
1. Агар тез гапираётган одамни кўрсанг, билгингки у аслида махфий (яширинли) шахсдир.
2. Агар ярим кунидан ортиқ ухлаган одамни кўрсанг, билгинки у кўп азоб чекади.
3. Агар арзимаган нарсага ҳам кўп кулган одамни кўрсанг, билгинки у аслида маҳзун инсондир.
4. Агар дойим табассум қилувчи шахсни кўрсанг, билгинки у камтар ва қалби тоза инсондир.
5. Агар бир инсон дойим сен билан тортишаверса, билгинки у сени яхши кўради.
6. Хеч ким билан қизиқмайдиган шахсни кўрсанг, билгинки у кўпчиликдан дакки эшитиб юрадиган шахсдир.

Олам бўйича 10 та энг афзал табиблар булар:
1.. Қуръони каримни тиловат этиш;
2.. асал;
3.. қора седана;
4.. меъёрида озиқланиш;
5.. кўп сув ичиш;
6.. эрта тонгдаги тоза ҳаво;
7.. қуёш нури;
8.. ҳар куни ярим соат пиёда юриш;
9..тундаги уйқу;
10.. қадарнинг яхши-ю, ёмонига рози ва қаноатли бўлиш;

Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин. Чунки Аллоҳнинг розилигидан сўнг фақат жаннат бор.
41.9K views08:00
Ochish/sharhlash
2020-07-06 11:00:06 МУВАФФАҚИЯТЛИ ВА САОДАТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 19 СИФАТИ.

Текширинг сизда бу сифатлардан нечтаси топилади.

1. Бошқалар қила олмаган ишни, йўлини қидирадилар. Фалончи қилолмади мен ҳам қилолмайман деб қўл силтаб кетмайдилар;

2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблайдилар;

3. Улар бир ишни қилишдан олдин режа қиладилар, кейин Аллоҳдан мадад сўраб амалга оширадилар.

4. Улар ишни қилишдаги режаларини шу нарсани илмига эга бўлган солиҳ инсонлар билан маслаҳат қиладилар.

5. Улар ақлсиз, илмсиз кўча болалари билан ўртоқ бўлиб юрмайдилар. Жиддий, илмли, солиҳ инсонлар билан дўстлашишга ҳаракат қиладилар.

6. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қувиб тутадилар;

7. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўймайдилар. Барча уларни қўрқитувчи ёмонликлар Аллоҳни изнисиз уларга келмаслигини биладилар ва қалбларини хотиржам қиладилар.

8. Улар бекорчи гапларни гапирмайдилар ва бекорчи саволлар бермайдилар. Ҳар бир саволларининг ва унинг жавоби дунё ёки охират фойдасини ўз ичига олади.

9. Улар муаммоларини инсонларга гапириб арз қилиб юрмайдилар – муаммолари учун Аллоҳдан ёрдам сўраб, муаммоларини ҳал қилишга сабаб бўлувчи инсонларгагина айтадилар.

10. Улар хатоларини кўрганлари заҳоти ундан қайтиб тузатадилар. Обрў, кибр ёки бошқа нарсалар сабабидан хатоларини ҳимоя қилмайдилар.

11. Уларда юксак қобилият бўлмаслиги мумкин, лекин ҳар доим муоммони ҳал этиш учун бир ечим топа оладилар. Бунинг учун жидду жаҳд қиладилар.

12. Улар вақтларини филм, сериал, турли компютер ўйинларига сарфлаб исроф қилмайдилар. Балки вақтларининг аксарини дунё ёки охират фойдасини ҳосил қилишга сарфлайдилар.

13. Улар ўзларига "нега энди мен шуни қила олмас эканман" деган саволни берадилар. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;

14. Улар бир ишни қилишга қасд қилсалар ўша заҳоти бу ишни амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Мақсад қилиб кейинга сурмайдилар.

15. Улар бутун умр дунёвий илмларни ва охират илмларини ўрганишдан чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;

16. Улар оптимист инсондардир. Шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра оладилар;

17. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;

18. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;

19. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.
29.7K views08:00
Ochish/sharhlash
2020-05-23 22:02:10
Jannat yo'lingizda bir darak bo'lsin,
Shafoat elchisi taborak bo'lsin,
Arafa kuningiz xayrli o'tdi,
Hayit ayyomingiz muborak bo'lsin....!

https://t.me/joinchat/AAAAAE3U-eRn-uUZvtOASg
48.8K views19:02
Ochish/sharhlash
2020-05-14 18:00:45
#Duo

Allohim , ko‘nglimni marxamating qadar keng qil...


Kanalimiz | Qalbida islom

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3U-eRn-uUZvtOASg
40.7K views15:00
Ochish/sharhlash
2020-05-14 08:00:21 ​​​ ​АЛЛОҲНИ БИЗГА БЕРГАН ҲИКМАТИ БУЮКДИР!

Бир кекса одам ўғли билан савдо бўйича сафарга чиқди. Йўлда кетаётиб юк ортилган туя йиқилиб, жарохатланди Чол шунда: "АЛЛОҲНИ БИЗГА БЕРГАН ҲИКМАТИ БУЮКДИР", -деди.

Ўғил ва ота юкларни ўзи кўтариб йўлда давом этди. Бироз юргандан сўнг чол йиқилиб оёғи синди ва яна: "АЛЛОҲНИ БИЗГА БЕРГАН ҲИКМАТИ БУЮКДИР" - деди.

Ўғил ўзи отаси ва юкларни олиб кетаётиб йиқилиб жарохатланди, шунда отаси яна: "АЛЛОҲНИ БИЗГА БЕРГАН ҲИКМАТИ БУЮКДИР" - деди. Шунда ўғлини жахли чикиб: "Шунча озор кўрдик, нега шу гапни такрорлайверасиз", - деб ғазабланди.

Қийинчик билан кечикиб, манзилга етиб боришди. Улар борган ерда кучли зил- зила бўлиб одамлар ўлиб ётарди Чол шунда: "Ўғлим, кўрдингми , АЛЛОҲНИ БИЗГА БЕРГАН ҲИКМАТИ БУЮКДИР" - деди.!!!

Хулоса шуки, сизни ҳам омадингиз бироз кечикаётган бўлса Аллоҳ сизни мусибатдан асраётгандир. Бизга ёқмаётган нарсани ортида балки яхшилик бордир. Дўст тополмаяпсизми, қайсидир ёмондан Аллоҳ сизни асраётгандир. Турмушингиз кечикаяптими, қайсидир одам сифат шайтондан Аллоҳ сизни асраётгандир. Касал бўлишингизу, хатто ишга кеч қолишингизда ҳам Аллоҳни ҳикмати бор..

Аллоҳ бирор ишни беҳикмат қилмайди Фақат яхшиликка йўйинг, яхшиликни умид қилинг.. Ахир Фаришталардан-да устун қилиб, илоҳий лойиҳаси ўз қўли билан яратган Одамни Аллоҳ азобламайди, фақат ўзимизнинг сабрсизлик-у, гуноҳларимиз билан мусибатни тилаб оламиз.
ЎКИНМАНГ! АЛЛОҲНИ БИЗГА БЕРГАН ҲИКМАТИ БУЮКДИР.

Kanalimiz | Qalbida islom

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3U-eRn-uUZvtOASg
37.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2020-05-14 07:56:09
Allohim dilimni oğritayotganlarga dilim nozikligini habarini ber!
Zero men juda charchadim...


Kanalimiz | Qalbida islom

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3U-eRn-uUZvtOASg
30.4K views04:56
Ochish/sharhlash
2020-05-13 19:17:33 ҚАДР КЕЧАСИ

Эслатиб ўтамиз! Қадр кечаси Рамазон ойининг


21, 23, 25, 27, 29

кечаларининг бирига яширилгандир. Бу оқшом Рамазоннинг 21 кечасидир.

Бу кечага маҳбуб бўлган амаллар:

– Қадр кечаси иймон билан савоб талабида қоим бўлиш.

– Ўтган ҳаётимизда қилган гуноҳларимизни хотирлаб тавба қилиш.

– Кўп ибодат қилиш, хусусан Қуръон тиловати ва зикр қилиш.

– Бизга билиб билмай азият берган муслимларни кечириш ва соғлом қалб соҳиби бўлиш.

– Қадр кечасида:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний»
(Роббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт), деб шу дуони кўп айтиш.

Kanalimiz | Qalbida islom

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3U-eRn-uUZvtOASg
30.3K views16:17
Ochish/sharhlash
2020-05-13 10:15:35 ​​ Раббимиз -" Аллох"
Динимиз - "Ислом"
Қалбимиз -" Каба"
Айёмимиз - "Жума"
Фарзимиз - "Намоз"
Қарзимиз -" Закот"
Орзуимиз -" Хаж"
Қилганимиз -" Савоб"
Тилимиз - "Тақво"
Нафратимиз -" Зино"
Севганимиз - "Хайит"
Айтганимиз - "АЛХАМДУЛИЛОХ"
Орзуимиз - "Жаннат Иншааллох"
Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3U-eRn-uUZvtOASg
28.4K views07:15
Ochish/sharhlash
2020-05-13 10:15:35 ​​​​"Шайтоннинг" таржимаи ҳоли. (Албатта укинг!)

Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.

Исми: Иблис;

Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари;

Қариндошлари: Бут-санамлар;

Доимий макони: Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !

Даражаси: Биринчи даражали фосиқ;

Мамлакати: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик;

Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

Мажлиси: Бозорлар;

Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;

Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);

Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;

Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

Шериклари: Мунофиқлар;

Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;

Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

Диёнати: Куфр;

Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

Минадиган улови: Ёлғон;

Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);

Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;

Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;

У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;

Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;

Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу;

Суҳбатдоши: Судхўр;

Дўсти: Зино қилувчи;

Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

Меҳмони: Ўғри;

Элчиси: Сеҳргарлар;

Кўзининг нури: Талоқ;

Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

Кўзларини кўр қиладиган нарса: Кечаси ўқилган намоз;

Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.

Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик. Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик ! Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !
29.7K views07:15
Ochish/sharhlash
2020-05-13 09:55:34
Masofalar yiroq bo'lsa ham,
duolarda uchrashadigan qalblar bor......!

kanalimiz | Qalbida islom

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3U-eRn-uUZvtOASg
23.7K viewsedited  06:55
Ochish/sharhlash