Get Mystery Box with random crypto!

IYMON

Telegram kanalining logotibi iymon — IYMON I
Telegram kanalining logotibi iymon — IYMON
Kanal manzili: @iymon
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.75K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади!
💵Реклама учун: @Saxiy_Diyora

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-17 22:40:05 #ТАРҚАТИНГ

ҚАДР КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!


Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!

• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ!

АЛЛОҲИМ! Ушбу вабонинг ёмонлигидан бизни сақла, уни биздан, юртимиздан, халқимиздан, уммати Муҳаммаднинг барчасидан, жамики инсонлардан ва ушбу дуоларимизга “Амийн” дея қўл очиб турганлардан йироқлатгин.

• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ!

Бироҳматика йа арҳамар роҳимийн!

АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН!

БУ КЕЧАДА:
Тоқатингиз етганича зикрлар, Қуръон тиловати қилинг;

Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг;

Тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилинг;


Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
Бир чекада қолиб кетманг!
Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
Қадр кечасида қандай ибодатлар қилиш керак? Қадр намози қандай ўқилади, Қадр сурасини билмаганлар Қадр намозини қандай ўқийдилар?

ЖАВОБ

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
3.5K viewsedited  19:40
Ochish/sharhlash
2023-04-17 17:14:31 #эслатма

Қадр кечасини қандай ўтказиш ҳақида фойдали тавсиялар:

Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.
Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Ўртоқлар ва яқинлар билан дунёвий ишларни суҳбатлашиб, улкан илоҳий раҳмат ва файзу футуҳларни қўлдан бой берманг.
Хуфтон ва бомдод намозларини аҳли оилангиз билан жамоат бўлиб адо этинг. Таровиҳ намозидан кейин имкон қадар нафл намозларни кўп ўқинг. Чунки намоз ибодатларни энг афзалидир.
Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир. Қолаверса, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”, — деганлар.
Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб ибодат қилишдан ёки бекорчи ишлар билан машғул бўлиб, қуруқ бедор ўтиришдан фойда йўқ.
Малолланиб қолмаслик учун ибодатни турли кўринишларини аламаштириб туринг. Ҳар биридан тоқатингиз етганча бажаринг.
Аллоҳни кўп зикр қилинг. Қуръони карим энг улуғ зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир.
Шаръий илмларга оид китобларни мутолаа қилинг. Зеро, илм олиш, динимиз аҳкомларини ўрганиш ҳам ибодатдир.
Қадр кечаси давомида имкон борича таҳоратли бўлишга ва тилингизни Аллоҳнинг зикри билан машғул қилишга ҳаракат қилинг.
Дуода ихлос ва бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради ва дуосини қабул қилади.
Дуо қилганда ушбу дуони ҳам кўп такрорланг: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» (яъни, «Ё Аллоҳ, албатта, Сен гуноҳларни кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин»). Набий алаҳиссалом Қадр кечаси айнан шу дуони тавсия қилганлар.
Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
Аллоҳ таолодан ўзингиз, яқинларингиз ва барча мусулмонларни авф этишини, дўзахдан озод қилишини, бу дунёда уларнинг ҳолини яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилинг.
Охиратингиз учун фойда келтирувчи ушбу тавсиларни Сизга улашган биродарингизни ҳам дуода унутманг.


«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
Қадр кечасида қандай ибодатлар қилиш керак? Қадр намози қандай ўқилади, Қадр сурасини билмаганлар Қадр намозини қандай ўқийдилар?

ЖАВОБ

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2.9K viewsedited  14:14
Ochish/sharhlash
2023-04-17 17:13:47
Канал Админи тарафидан текширилган...

Бу норасида болажонга йордам зарур.

Ассалому Алайкум Ахли МУСУЛМОНЛАР Азиз Саховатпеша инсонлар. Мани фарзандим грижа билан тугулган ойоклари ишламайди . Грижа богани учун бошига сув тупланган  Шифокорлар Шиленка улаб куйишкан. Апиратсия болса йуриб кетишини айтишди. Апиратсия учун минг $ доллир зарур. Шароитимиз огир. Хали бу маблаг йигилгани йук. Илтимос сизлардан Аллохим розилиги учун шу фарзандим согайиши учун Ехсон килиб йордам берилар. Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан.


Уз кард :8600061000062447
Пиримкулова Гулсанам болажон онаси


Хумо:9860030378415258
Р. Рахмонова холаси номида

Мурожат учун тел: 932432328



Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан

илтимос фарзандими догини курме рохатини куре..
Аллох розилиги учун бефарк бумелар. Ехсонларинг махшарда соябон болсин Бир умр хаккиларинга дуодаман.
2.0K views14:13
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:00:43
​​ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

Бугун Рамазоннинг 27-кечаси бўлади иншаАллоҳ.

Расулуллоҳﷺ дедилар:

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ КЕЧАДАДИР.

(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти)

​​ ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»

Термизий, Ибн Можа ривояти

Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».


«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
Қадр кечасида қандай ибодатлар қилиш керак? Қадр намози қандай ўқилади, Қадр сурасини билмаганлар Қадр намозини қандай ўқийдилар?

ЖАВОБ

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2.5K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-04-17 13:42:14
БУ ОҚШОМ ҚАДР КЕЧАСИ ДЕБ ЭҲТИМОЛ ҚИЛИНГАН РАМАЗОННИНГ 27-КЕЧАДИР!

Ҳасан Басрий: «Сен рўзанинг қолганини чиройли адо қил, ўтганидаги камчиликларини Аллоҳ кечиради», деганлар.
Сен қолганини ғанимат бил! Қачон Аллоҳнинг раҳматига эришишингни билмайсан. Эҳтимол, у Рамазоннинг охирги соатидададир!

Набий алайҳиссалом: «Қадр кечасини Рамазон кечаларининг охиридан қидиринглар», дедилар.
Ибн Хузайма ривояти

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29 кечасидадир. Бу кеча фаришталар ердаги тошлардан ҳам кўп бўлади», деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти

#ДУО

Аллоҳим! Гўзал исмларинг ҳурмати сўрайман, бизни дўзахдан озод бўлганлар қаторида қил!

➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2.5K views10:42
Ochish/sharhlash
2023-04-17 01:47:47
РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ МУБОРАК АЗИЗЛАР!

АЛЛОҲИМ, РАМАЗОН ойида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

АЛЛОҲИМ, РАМАЗОН ойида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!

РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
6.4K views22:47
Ochish/sharhlash
2023-04-16 20:29:13
Тун пардасин ёйди
осмонга,
Ой ҳам чиқди чиройли
тўлиб!
Шукр айлайлик ўтган ҳар
онга,
Эртагача ухланг ширин туш кўриб!

ХАЙРЛИ ТУН!


НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2.6K views17:29
Ochish/sharhlash
2023-04-16 17:41:07 САДАҚАнинг 63 та ФОЙДАСИ

1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир.
2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали. 
3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади.
4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради.
5) Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради. 
6) Садақа нафсни поклайди.
7) Садақа Қиёмат кунидаги қўрқинчдан омонлик беради.
8) Садақа гуноҳларга каффорат бўлади.
9) Садақа – ўлим олди хотимани гўзал қилади.
10) Садақа хурсандчиликка сабаб бўлади.
11) Садақа қилувчи – одамларнинг энг яхшисидир.
12) Садақа соҳибига жуда ҳам кўп ва беқиёс буюк яхшиликлар ва жуда ҳам улкан савоблар ваъда қилинган.
13) Садақа қилиш – тақводорларнинг сифатларидандир. 
14) Садақа – саховатнинг белгисидир.
15) Садақа – дуо қабул бўлишига сабабдир.
16) Садақа – ташвишнинг аришига сабабдир.
17) Садақа балони қайтаради.
18) Садақа умрни узайтиради. 
19) Садақа – дардга даво, касалликка шифо, энг фойдали муолажадир.
20) Садақа ўт тушишидан, сувда чўкишдан, ўғри уришидан ва ёмон ўлимдан асрайди.
21) Садақанинг савоби – нақд, гарчи у ҳайвон-паррандаларга қилинса ҳам.
22) Садақанинг афзали – очга таом беришдир.
23) Садақа қилувчи киши одамлар меҳрини қозонади.
24) Садақа – садақа қилувчининг мол-давлатини кўпайтиради. 
25) Садақа ризқ зиёда бўлишига сабаб бўлади.
26) Садақа қилган кишини одамлар яхши кўришларига сабаб бўлади.
27) Садақа нусратга сабаб бўлади.
28) Садақа ишида қатнашганлар савобга шерик бўладилар.
29) Садақа – бало ва қазолардан ҳимоя қилади.
30) Садақа ўз эгасини ёмон ўлимдан асрайди.
31) Садақа берган билан мол-дунё камайиб қолмайди.
32) Садақа берадиган одамнинг молига фаришталар барака тилаб дуо қиладилар.
33) Садақа Парвардигорнинг ғазабини ўчиради.
34) Садақа – садақа берувчининг шайтонлар устидан ғалабасидир.
35) Садақа Қиёмат кунида бу дунёда бой берилган нарсаларга афсус қилдирмайди.
36) Садақа – ғам-андуҳдан холи этгувчидир.
37) Садақа Қиёмат куни тўсиқ бўлиб, ҳимоя қилиб, садақа қилувчини дўзахдан тўсади.
38) Садақа қалбнинг қаттиқлигини юмшатади.
39) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзининг жилосидир.
40) Садақа қилинган маййитга ҳам, садақа қилган одамга ҳам Аллоҳ таоло савобларини кўпайтириб беради.
41) Садақа – ёмонликларни даф этиш учун сабабдир.
42) Садақа фаришталарнинг дуосига сабаб бўлади.
43) Садақа савобларни кўпайтиради.
44) Садақа – қайғудан асрагувчидир.
45) Садақа – қабр оловини сўндиргувчидир.
46) Садақа – ҳасанотларни ўн ҳиссага кўпайтиргувчидир.
47) Садақа бу дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини ёпади.
48) Садақа – соҳибини қабр азоби ва оловдан озод этгувчидир.
49) Садақа – садақа берувчининг қувончига сабабчидир.
50) Садақа хато ва гуноҳларни ўчиради.
51) Садақа вафотингиздан кейин ҳам ажр-савобингизни кўпайтириб туради.
52) Садақа қилувчи Аллоҳ таолога яқин бўлиб, Ўзининг меҳрига сазовор бўлади.
53) Узр сабабли тутолмай қолган фарз қилинган рўзани ҳам садақа билан кафорат этилади. 
54) Садақа Рамазон ойида тутилган рўзани мукаммал қилиб беради.
55) Садақа қилаётганингизда маблағларингизни йўқотаётган бўлмайсиз, балки уни бошқа пайт учун ўзингизга жўнатаётган бўласиз.
56) Садақа – сахий ва ҳимматли ишлардан ва эзгу аломатлардан биридир.  
57) Садақа – дуонинг ижобат бўлишига сабабчидир.
58) Садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди. 
59) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзини ёруғ қилади.  
60) Садақа – садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
61) Садақа – садақа берувчининг обрў ва ҳурматини сақлайди.
62) Садақа берадиган хонадонга Худои таолонинг раҳмати ёғилади.
63) Садақа берадиган одамга файзу илоҳий, хайр-барака берилади.

Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималарида ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадиси шарифларида

Устоз уламои киромларимиз айтадилар: 
“Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қилинг!"
Чунки...
"САДАҚА – РАДДИ БАЛО" !

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
652 viewsedited  14:41
Ochish/sharhlash
2023-04-16 17:39:42
Канал Админи тарафидан текширилган...

Ушбу Улуг Рамазон ойларида Аллохга карз берилар

Азиз Мусулмонлар ва Саховатпеша инсонлар.

У'глимнинг бошида кистаси бор. Хозирда миясига сув йигилиб колган, Фарзандим бир неча ойдан буйон огир ахволда
Шифокорлар харажати ва дори дармонларига млион кетди. Бу йерда Шифокорлар биз йордам беролмаймиз Хиндистонга оборинг дейишди. Хиндистондегилар
млион . Минг сурашди.Сахий инсонлар йордамига мухтожмиз. Хали йетарли маблаг йигилгани йук. Йордам берадигон хеч кимимиз йук. Моддий томонлама апиратсияга маблагимиз йуклиги туфайли сизлардан йордам сурашга мажбур болдик.
Зонт оркали овкатлантириляпти. хаммаларинга рахмат Кулларингдан кеганча йордам беряпсизлар Аллох рози болсин. Илтимос БЕФАРК бу'мелар Ехсонларинг махшарда соябон болсин Бир умр хаккиларинга дуодаман
ХИЧ БИР ОНА ФАРЗАНД ДОГИНИ КУРМАСИН.

Уз кард:8600030493428498
Ахмедова Дилнозахон

Хумо: 9860060915779874
Ахмедова Дилнозахон

Мурожат учун 500031196

АЛЛОХ УЧУН ЙОРДАМИНГИЗНИ АЯМАНГ
601 views14:39
Ochish/sharhlash
2023-04-16 15:31:01
Банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати.

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ.

@Iymon
1.1K viewsedited  12:31
Ochish/sharhlash